Етти кун      Бош саҳифа

Табиатга 17 миллиард зарар аниқланди

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган Бекобод туманида навбатдаги рейд тадбирлари давомида табиатга ноқонуний муносабатда бўлиш ҳолатлари кузатилди.

Табиатга 17 миллиард зарар аниқланди

Жумладан, бир гуруҳ ҳуқуқбузарлар томонидан Бекобод тумани «Ачамайли» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси ўзанидан юк автомобили ҳамда махсус юкловчи транспорт воситаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси ортиб олиб чиқиб кетилаётгани аниқланди.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 январдаги «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сон Фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 666-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган «Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг тегишли бандига асосан ҳисобланганда табиатга 16 млрд 912 млн сўмликдан зиёд зарар етказилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.




Ўхшаш мақолалар

Аҳоли тиббий  хизмат сифатидан  розими?

Аҳоли тиббий хизмат сифатидан  розими?

🕔16:31, 04.09.2026 ✔69

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.

Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни  эшитди

Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди

🕔16:31, 04.09.2026 ✔75

Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.

Батафсил
«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔162

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аҳоли тиббий  хизмат сифатидан  розими?

    Аҳоли тиббий хизмат сифатидан  розими?

    Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.

    ✔ 69    🕔 16:31, 04.09.2026
  • Депутат Қибрайда сайловчиларни  эшитди

    Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди

    Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.

    ✔ 75    🕔 16:31, 04.09.2026
  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 162    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 146    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 137    🕔 15:12, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар