Экоолам      Бош саҳифа

Мобиль Иловалар орқали дарахт экиш мумкинми

Сўнгги йилларда глобал миқёсда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида инновацион ва самарали ечимлар излаб топилмоқда.

Мобиль  Иловалар  орқали  дарахт экиш  мумкинми

Шундай илғор ташаббуслардан бири – мобиль иловалар ва интернет платформалари орқали дарахт экишни рағбатлантиришдир.

Бу борада фаолият юритаётган энг машҳур лойиҳалардан бири – Ecosia. Бу тизим Google каби қидирув тизими бўлиб, унинг ўзига хос жиҳати шуки, тизим даромадининг катта қисмини дарахт экиш лойиҳаларига йўналтиради.

Фойдаланувчилар Ecosia’дан одатий қидирув тизими каби фойдаланадилар, аммо бу жараёнда кўрсатилган рекламалар орқали тушган даромаднинг муайян қисми автоматик тарзда дарахт экишга сарфланади. Масалан, ҳар бир қидирув орқали тахминан 0,1 цент даромад келади. Миллионлаб фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган қидирувлар натижасида бу маблағ йирик кўламдаги экологик акцияларга айланади.

Бугунги кунга келиб, Ecosia орқали 150 млндан ортиқ дарахт экилгани эълон қилинган. Асосан Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Лотин Америкаси каби минтақаларда амалга оширилаётган дарахт экиш ишлари ўрмонларни тиклаш, тупроқ эрозиясини камайтириш, сув айланишини яхшилаш ва карбонат ангидридни ютиш каби экологик муҳим мақсадларга хизмат қилади.

Ажабланарлиси, фойдаланувчилар бу жараёнга ҳеч қандай махсус ҳаракатларсиз, оддийгина интернетдан фойдаланиш орқали ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Мобиль иловалар экологик маданиятни кенг тарғиб қилиш билан бирга ёшларни тезроқ ўзига жалб этади ва кичик ҳаракатларнинг катта натижаларга олиб келишини яққол намоён қилади.

Глобал миқёсда тахминан юздан ортиқ мобиль илова, браузер кенгайтмаси ва веб-платформа бевосита дарахт экиш, карбон изини камайтириш ёки фойдаланувчи ҳаракатлари орқали экологик фойда келтиришга йўналтирилган. Treedom, Earth Hero, Ecology, Ant Forest, WikiWoods каби иловалар шулар жумласидандир.

Ўзбекистонда ҳам худди шунга ўхшаш мобиль иловалар ёрдамида дарахт экиш тажрибасини жорий этиш катта самара бериши шубҳасиз. Бу нафақат ёшларни ва кенг жамоатчиликни экологик фаолликка жалб қилади, балки табиий муҳитни тиклаш, шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги яшил майдонларни кенгайтиришга ҳам ёрдам беради.

 

Ирода РАҲМОНАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар