Экоолам      Бош саҳифа

Чиқиндини саралаш даражамиз қай ахволда?

Глобал исиш шароитида чиқинди муаммосига бефарқлик долзарб экологик муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Чиқиндини  саралаш  даражамиз  қай ахволда?

Аввало ҳар бир инсоннинг ўзидан, оиласидан бошланадиган эътиборсизлик охир-оқибат бутун жамиятнинг саломатлигига, она табиатга ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.

Рақамлар ҳақиқатни гапиради: 2024 йил якуни бўйича Хоразм вилоятида 315 минг тоннадан ортиқ маиший чиқинди ҳосил бўлган. Аҳолининг чиқиндини саралаш даражаси 10 фоиздан кам бўлиб, пластик, шиша, металл чиқиндилар асосан умумий полигонларга ташланмоқда. Аҳолининг бу каби долзарб масалага пала-партиш мунасабати бир қанча муаммолар тизимига йўл очмоқда. Айниқса, тез реакцияга киришувчи органик моддаларнинг чиқинди полигонларидан жой олиши юқори ҳароратли иқлим шароитида атмосферага кўп миқдорда зарарли газлар ажралиб чиқишига олиб келмоқда. Полигонда юзага келган тартибсиз вазият туфайли кўтарилаётган бад бўй бир неча чақирим узоққача етмоқда. Табиийки, бу ўша жой экологиясига салбий таъсир ўтказади. Бир неча минг тонналик сараланмаган чиқиндиларни ўз вақтида тўғри сараламаслик оқибатида мана шундай аянчли ҳолатлар юзага келмоқда.

Бугунги кунда вилоятда мавжуд 20 га яқин чиқинди полигонларининг 65 фоизидан меъёрий муддатдан ортиқ фойдаланилмоқда. Бу эса тупроқ ва ер ости сувлари ифлосланишига олиб келмоқда. Янги полигонлар очиш ёки эскиларини рекультивация қилиш ишлари ҳам бугунги мураккаб вазиятда узил-кесил ечим бўла олмаслиги мумкин. Бизнингча, бу долзарб муаммони бартараф этишда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, аниқроғи, чиқиндиларни турларга ажратиш орқали тўғри утилизация қилиш механизмини жорий этиш жуда муҳимдир.

Афсуски, чиқиндиларни саралаш маданияти ҳанузгача кенг жорий этилмаган. Айрим маҳаллаларда қутилар мавжуд бўлса-да, улар нотўғри ишлатилмоқда ёки умуман бўш турибди. Бу эса кўплаб қимматбаҳо иккиламчи хомашёнинг йўқотилишига олиб келмоқда.

Экологик хавф бор жойда саломатлик хавфи ҳам мавжуд. Чиқинди ёндирилганда ҳавога чиқадиган зарарли газлар – диоксин, фуран ва карбон оксиди инсон организмига бевосита салбий таъсир қилади. Айниқса, болалар, ҳомиладор аёллар ва қариялар орасида нафас олиш йўллари касалликлари кўпаймоқда. Хоразм вилоят санитария-эпидемиология хизматининг 2024 йилдаги ҳисоботига кўра, болалар орасида аллергик касалликлар 18 фоизга ошган – бу ачинарли кўрсаткич.

Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши бундай кўринишдаги бефарқликларга қарши туради ва қуйидаги чора-тадбирларни таклиф қилади:

– ҳар бир маҳаллада чиқиндини саралаш пунктларини жорий қилиш;

– аҳоли ўртасида «Чиқиндини ажрат – табиатни асра» мавзусида доимий тарғибот ишлари ўтказиш;

– мактабларда экологик сабоқларни жорий этиш;

– полигонлар ҳолатини мониторинг қилиш ва фойдаланиш муддати тугаганларини босқичма-босқич ёпиш;

– ишбилармонлар ва ёшлар учун чиқиндини қайта ишлаш бўйича стартапларни қўллаб-қувватлаш.

Кундалик турмушда ҳар бир инсон фаолияти давомида муайян миқдорда чиқинди пайдо бўлиши бу – табиий ҳолат. Аммо бу ҳолатга бефарқ ва эътиборсиз қараш мавжуд вазиятни бир неча баробар чигаллаштиради. Атроф-муҳитга бу каби антропаген таъсир бутун экотизимга зарар етишига сабаб бўлади.

Бундай ўткир масалани фақат ҳар биримиз табиат учун – ўз ҳаётимиз учун дахлдорликни ҳис қилган ҳолда бартараф этиш мумкин.

Табиат бизга мерос эмас – у аждодларимиздан бизга омонат. Ҳар бир фуқарони чиқиндиларни ажратиб йиғишга, атроф-муҳитни ифлослантирмасликка, ўз яшаш жойига бефарқ бўлмасликка чақирамиз.

 

Асадбек ОТАБОЕВ,

ЎЭП Янгибозор туман

 партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар