Экоолам      Бош саҳифа

Экологик тоза маҳсулот экологик тоза идишларда бўлиши зарур

Бугунги кунда пластмасса идиш­ларда қадоқланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш тобора кўпаймоқда. Бунинг натижасида вужудга келган салбий оқибатлар ва муаммоларни тасаввур қилишнинг ўзи ўта оғир.

Экологик тоза маҳсулот  экологик тоза идишларда бўлиши зарур

Маҳсулотдан бўшаган пластмасса идишлар маиший чиқиндининг катта фоизини ташкил қилмоқда. Энг ёмон жиҳати шундаки, бу чиқиндилар ҳар қадамда теварак-атрофга сочилиб ётганини кўриш юракка оғриқ соладиган ҳолат ҳисобланади. Ҳатто шаҳар ва туман марказларида ариқ ва хиёбонлар ана шундай чиқиндилар билан тўлиб бораётгани ғоятда ачинарли. Бундай чиқиндилар вақт ўтган сайин ўз-ўзидан йўқолиб кетиш хусусиятига эга эмас. Ҳали экологик маданият тўлақонли шаклланиб, одамлар чиқиндиларни махсус белгиланган жойга ташлашни ўрганмагунча салбий ҳолатлар узоқ давом этиши муқаррар.

Дарҳақиқат, ҳар бир муаммонинг ечими устида ўз вақтида бош қотирилмас экан, унинг газак олиши оқибатида хавфлилик даражаси ҳам ортиб бораверади. Бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ сақланмайдиган идишларда қадоқлаш, ёрлиқлаш кун тартибидаги масала бўлиб қолмоқда. Бу борада аниқ амалий ишларга ўтиш фурсати етди, бизнингча.

Айни ёз чилласида дўкондан пластмасса идишда совутгичда турган муздек айронни олиб келиб симирмоққа шайланаркан, ёш журналист Юсуфбой Қадамов дарҳол бурнини жийиради.

– Ишлаб чиқариш санасига қарамай олаверибман. Қадоқланганига уч кун бўлибди. Ачиб кетганидан ичиб ҳам бўлмайди-я, – дейди у таъби тирриқ бўлиб.

Ҳа, яширишга асло ҳожат йўқ, бугунги кунда сут, қатиқ, айрон ва йогурт каби маҳсулотлар уларни қайта ишловчи корхоналар томонидан елим идиш­ларда қадоқланиши катта зарарли оқибатларга олиб келмоқда. Елим идишлар ичидаги озиқ-овқат маҳсулоти билан реакцияга киришиб, инсон организми учун зарарли унсурга айланиши мутахассислар томонидан тез-тез таъкидланса ҳам негадир ундан воз кечиш осон бўлмаяпти. Шиша идишлар қадоқланган маҳсулот билан реакцияга киришмаса-да, уларда маҳсулотларни айнитмасдан сақлаш осон иш эмас.

Дарвоқе, озиқ-овқат маҳсулотларини тоза ва сифатли сақлаш учун энг қулай ва ишонарли манба бу – сопол ва қоғоз идишлар эканини, афсуски, кўпчилик билишмайди.

Сопол ва қоғоз идишлар ўз хусусиятига кўра маҳсулотларни узоқ вақт яхши сақлаш ва фойдаланиб бўлингач, зах ерда чириб, йўқолиб кетиш хусусиятига эга экани билан аҳамиятлидир.

Ўтган асрнинг 80-йилларигача кўпчилик одамларда гўшт ва сут маҳсулотларини совутгичда сақлашнинг имкони бўлмаганини кўпчилик яхши билади. Айниқса, қишлоқ жойларда совутгич ўрнини босувчи табиий буюм ва жиҳозлардан фойдаланишган ва маҳсулотларни айнитмасдан сақлашнинг турли йўлларини ўйлаб топишган.

Қадим замонлардан то яқин давргача қишлоқ жойларда ҳар бир хонадонда катта-кичик хумлар, кўза ва ибриқ, яъни оғзи нозик идишлар бўларди. Улар оддий лойдан оловда пиширилиб тайёрлангани билан аҳамиятли бўлган, албатта. Катта-кичиклигига қараб бундай идишларда сув, дон-дун, сут-қатиқ ва гўшт маҳсулотлари сақланган.

Сопол идишлар маҳсулотнинг айнимасдан узоқ вақт салқин ҳароратда сақланишига ёрдам берган. Кексаларнинг айтишича, сопол идишлар кучли сирланмаган тақдирда ўзининг ҳаво ўтказиш хусусиятини сақлаб қоларкан. Натижада бундай идишлар «нафас олиш» хусусиятига эгалиги боис ундаги сут-қатиқ ёки оддий сув муздеккина бўлиб турар экан. Бу ҳақда қизиқарли маълумотларни эшитгач, пойтахт Тошкентда айрим тадбиркорлар сут ва қатиқ маҳсулотларини бежиз кўзачаларда сотишмаётганини англаб етгандек бўламиз.

Дарҳақиқат, инсоният тараққиёт гирдобида вужудга келаётган муаммоларга ҳар қадамда ечим ахтаради. Бу ечимнинг осон ва қулай, энг муҳими, табиий усулларини ота-боболаримиз аллақачон бизга кўрсатиб кетган. Фақат биз улардан самарали фойдаланишни ўрганишимиз зарур.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар