Табиат      Бош саҳифа

«Яшил келажак» яратувчилари Сирдарёдаги «яшил» техникумда таҳсил олади

Сўнгги йилларда дунё эътиборини тортган энг йирик муаммолардан бири – иқлим ўзгариши. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиий ресурс­ларнинг камайиши ва биохилма-хилликнинг йўқолиши нафақат сайёрамиз, балки инсон тақдири учун ҳам хавотирли қўнғироқ сифатида янграмоқда.

«Яшил келажак» яратувчилари Сирдарёдаги «яшил»  техникумда таҳсил олади

Ўзбекистонда эса бу таҳдидларга жавобан давлат сиёсати даражасида кенг қамровли экологик ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари ва давлат дастурларидаги йўналишларга мувофиқ, мамлакатимизда «яшил таълим» тизимига асос солинди. Хусусан, 2025 йилгача ҳар бир ҳудудда экологик йўналишдаги техникумлар ташкил этилиб, улар Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктириш белгиланган эди.

Сирдарё вилоятида бундай техникум сифатида Боёвут туманида жойлашган собиқ 2-сон политехникум танланди. Унинг атрофида экологик таълимга йўналтирилган амалий марказ – дендрология боғини ташкил этишга киришилди. Бу нафақат таълим жараёни, балки маҳаллий экологик муҳит учун ҳам катта имкониятдир.

«Яшил» техникум фаолияти доирасида ўқув-амалий базани янада ривожлантириш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг талабномасига асосан техникумдан 3 км масофадаги ҳудудда ботаника ёки дендрология боғини ташкил этиш учун зарур ер майдони ажратилди.

Бу лойиҳа нафақат амалий машғулотларни ташкил этиш, балки ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш, илмий тадқиқотларга қизиқиш уйғотиш ва уларни иқлим ўзгариши шароитида барқарор ечимлар топишга йўналтиришга хизмат қилади. Қолаверса, бу ерда талабалар томонидан экологик мониторинг, яъни тупроқ, сув, ҳаво сифати, биохилма-хилликни кузатиш ва таҳлил қилиш ишларини йўлга қўйиш кўзланган.

Ажратилган ер майдонида яратилган дендрология боғи «яшил» техникум ўқувчилари учун жонли лаборатория вазифасини ўтайди. Бу ерда ўқувчилар иқлимга мос ўсимликларни парваришлаш, тупроқ, сув ва ҳаво сифати бўйича мониторинг ишларини олиб бориш ҳамда ландшафт дизайни, агрономия, фитопатология соҳаларида амалий кўникмага эга бўлишади.

Бир сўз билан айтганда Боёвутда ташкил этилган «яшил» техникум – экологик билим ва амалиёт уйғунлигини таъминловчи, мамлакатнинг «яшил» келажагини шакллантирувчи муҳим марказга айланмоқда.

 

Жасурбек ОМОНОВ,

«Юксалиш» ҳаракати Сирдарё вилояти

ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔75

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔64

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар