Наманган шаҳар марказида юзага келган санитар ҳолат билан боғлиқ муаммо жойида ҳал этилди.
ЎЭП Марказий Кенгашига шаҳар аҳолиси томонидан келиб тушган мурожаатга асосан, чиқиндиларнинг тартибсиз тўпланаётгани, махсус чиқинди идишлари ўрнатилмагани ҳамда чиқинди олиб кетиш тизимидаги муаммолар ҳақида билдирилган маълумотлар партия томонидан назоратга олинди.
Мурожаат юзасидан ЎЭП Наманган вилоят кенгаши раиси Музаффар Худойбердиев бошчилигида, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Натижада, кўрсатилган ҳудуддаги чиқиндилар масъул хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тўлиқ тозаланди. Чиқинди ташлаш учун махсус контейнерлар ўрнатиш ва мунтазам тозалаш ишларини йўлга қўйиш юзасидан мутасаддилар билан биргаликда чоралар ишлаб чиқилди.
Экологик партия фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига эътибор билан ёндашади. Аҳоли билан ҳамжиҳатликда экологик муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш партия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ тайёрлади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил