Ғиждувон туманидаги «Болалар сайёраси» оромгоҳида «Она табиатни асраймиз» шиори остида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда экологик тарбия, миллий қадриятлар ва табиатга меҳр туйғуларини уйғунлаштирган «Эко тафаккур» интерактив ўйинлари ўтказилди.
Нуроний отахонлар табиатни асраш, экологик маданият ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги тажриба ва билимларини ёш авлодга содда, ҳаётий мисоллар орқали етказишди.
Оромгоҳ тарбияланувчилари томонидан саҳналаштирилган экологик мавзудаги кўринишлар, куй ва қўшиқлар эса тадбирга ўзига хос руҳ бағишлаб, болажонларнинг табиатга бўлган меҳр-муҳаббатини ёрқин ифодалаб берди. Экологик саволларга тўғри жавоб берган ва ўйинларда фаол қатнашган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил