Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари ўринбосари Ойбек Раҳимов иштирокида Бухоро шаҳридаги «Зармед» университетида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ёшларга партиянинг мақсади ва вазифалари, сайлов тизими, депутат ва унинг мақоми, атроф-муҳит борасидаги миллий қонунчилик, ёшларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳамда бу борада олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтди. Ёшлар экологик сиёсат, атроф-муҳит муҳофазаси, қонунчиликдаги янгиликлар бўйича ўз билимларини бойитдилар.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил