Колумбиянинг йирик «Avianca» авиакомпанияси Венесуэла пойтахти Каракасга барча парвозларни бекор қилди, дея хабар тарқатди «Associated Press».
Бунга Венесуэла ҳарбий ҳаво кучларининг парвозлар хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслиги сабаб бўлган. Мадриддан Боготага парвоз қилаётган «Avianca» авиакомпаниясининг «Boeing 787» самолётига юқори баландликда Венесуэла қирувчи самолётлари ўта хавфли масофада яқин келишган. Шу ҳодиса сабабли энди Европага учадиган самолётлар ҳам Венесуэла ҳаво ҳудудларини четлаб ўтадиган бўлди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил