Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЖорий йил август ойи юртимизда «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» сифатида ўтказилмоқда. Ушбу ташаббус доирасида ҳудудларда чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва экологик тозаликни таъминлашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда ЎЭП Навоий шаҳар кенгаши вакиллари ҳамда партия фаоллари «Навоий картон қоғоз» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур корхона 2012 йил 1 сентябрдан буён ишлаб келмоқда ва бугунги кунда мамлакатимиз қайта ишлаш саноатининг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади. Корхонада ҳар ойда ўртача 80 – 100 тонна картон ва турли хил қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ички бозор эҳтиёжлари мунтазам равишда таъминланмоқда.
Ишлаб чиқариш жараёнида Хитойдан келтирилган замонавий, юқори самарали ускуналардан фойдаланилади. Бундай технологиялар хомашёни тежаш, чиқинди ҳажмини камайтириш ва экологик хавфсизликни таъминлашда катта имконият яратади. Корхона фаолияти нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳитни асраш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Экопартия вакиллари, шунингдек, «Стимулл Навоий» МЧЖда ҳам бўлиб, у ерда чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш жараёнлари билан танишишди. Корхонанинг бу йўналишдаги ишлари чиқинди бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида самарали тажриба бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўрганишлар якунида партия фаоллари маҳаллаларда аҳолига чиқиндиларни тўғри бошқариш, уларни саралаб ташлаш ва қайта ишлаш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришди. Тадбир давомида фуқароларга чиқиндиларни алоҳида йиғишнинг экологик фойдаси, бу орқали атроф-муҳитни тоза сақлаш ва табиий ресурсларни тежаш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Экологик партия ташаббуслари, маҳаллий корхоналарнинг фаолияти ва фуқароларнинг иштироки биргаликда экологик маданиятни юксалтириш ҳамда яшил келажакни барпо этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Амонмурод АМОНОВ,
ЎЭП Навоий шаҳар кенгаши раиси
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил