Иқлим      Бош саҳифа

Шиддат Билан эриётган «пахтакор»

Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.

Шиддат  Билан эриётган  «пахтакор»

Гидрометеорология илмий тадқиқот институти ва хорижий олимлар олиб борган сўнгги кузатувлар музлик тили ўтган йилга нисбатан 20 метр орқага чекингани, қалинлиги эса 3 метргача камайганини кўрсатди. Бу – йилига ўртача 3 метр эриш суръатини англатади. Олимлар таъкидлашича, тоғлардаги ҳарорат пастликларга нисбатан тезроқ кўтарилаётгани туфайли музлик прогноздагидан ҳам тезроқ эриётгани кузатилмоқда.

2025 йил 27 июль – 1 август кунлари эса «Clean Water» экспедицияси доирасида илк бор «Пахтакор» музлигининг аккумуляция (қор тўпланиш) зонасига етиб борилди. Бу масканга ҳанузгача инсон қадами етмаган эди. Экспедиция давомида қорнинг зичлиги ва қалинлиги ўлчаниб, халқаро илмий ҳамжамият учун муҳим бўлган янги маълумотлар тўпланди.

Экспедиция Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда Германия илмий-таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. У мамлакат Бош вазири ўринбосарининг 2024 йил 22 ноябрдаги «Марказий Осиё минтақаси тоғ тизмаларидаги музлик­лар ҳолатини ўрганишга қаратилган Ҳаракатлар режаси» ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Режага кўра, 2025-2026 йилларда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги тоғ музликларига гляциологик экспедициялар мунтазам ўтказилади.




Ўхшаш мақолалар

Энг катта  ўзгариш –  иқтисодий тафаккурда

Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда

🕔16:04, 27.08.2026 ✔103

Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.

Батафсил
Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔132

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔144

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг катта  ўзгариш –  иқтисодий тафаккурда

    Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда

    Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.

    ✔ 103    🕔 16:04, 27.08.2026
  • Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

    Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

    Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

    ✔ 132    🕔 11:37, 20.08.2026
  • Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

    Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

    Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

    ✔ 144    🕔 14:37, 14.08.2026
  • Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

    Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

    Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

    ✔ 145    🕔 16:42, 06.08.2026
  • Шўрланиш –  Сурхондарё тупроғининг жиддий муаммоси

    Шўрланиш – Сурхондарё тупроғининг жиддий муаммоси

    Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани қишлоқ хўжалиги ривожланган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бироқ кейинги йилларда ерларнинг шўрланиши ва сизот сувларининг сатҳи кўтарилиши экологик ҳамда ижтимоий жиҳатдан жиддий муаммога айланмоқда.

    ✔ 166    🕔 10:52, 30.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар