Табиат      Бош саҳифа

«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси: Муҳокамаларнинг таянч нуқтаси тўғри йўлдами?

Шу кунларда «Sea Breeze Uzbekistan» умуммавсумий курорт мажмуаси лойиҳаси ижтимоий тармоқларда асосий мавзулардан бири бўлиб турибди. Муҳокамаларда билдирилаётган фикрларни синчиклаб кузатган киши борки, одамларнинг мазкур лойиҳага катта хавотир билан қараётганини кўради.

«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси: Муҳокамаларнинг  таянч нуқтаси тўғри  йўлдами?

Бу жуда тўғри ёндашув, шу билан бирга, жамиятда ижтимоий фикрнинг кучи ва қудратига бўлган ишончнинг мустаҳкамланиб бораётганидан далолат берувчи кўрсаткичдир. Қолаверса, қўйилаётган саволлар ҳам жиддий. Ўзи сув танқислиги муаммоси тобора жиддийлашиб бораётган бир пайтда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас-да. Пойтахтнинг асосий обиҳаёт манбаи теграсида шундай катта лойиҳанинг амалга оширилиши ҳар қандай кишини сергак торттириши, шубҳасиз.

Аммо масала шунчалик назоратдан четдами? Наҳотки, ҳукумат бу лойиҳани баъзи чиқишларда тўғридан-тўғри иддао қилинганидек «сотмоқда»?

Агар шунчаликка бориш мумкин, деб ўйласак, бу, албатта, хато фикр бўлади. Айниқса, дунёни ахборот бошқараётган бир замонда буни тушуниш учун янада теранроқ нигоҳ керак бўлади, назаримизда.

Келинг, масаланинг айрим жиҳатларига чуқурроқ киришга интилиб кўрайлик.

 

Мазкур лойиҳа аҳоли учун нималар беради?

Ҳозирги кунда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва ҳудуднинг туризм жозибадорлигини ошириш учун курорт зоналарини ривожлантириш муҳим вазифа экани исбот талаб этмайдиган реаллик. Бу жараёнга хорижий инвесторларни жалб қилиш нафақат капитал оқимини, балки илғор технологиялар ва стандартларни жорий этиш, халқаро талаблар ва дам олувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган замонавий инфратузилма объектларини қуриш имконини яратади.

Инвестиция участкасининг жойлашиши экологик меъёрларга қатъий риоя қилиш ва стратегик режалаштиришга асосланган вазмин ва масъулиятли ёндашувни талаб қилади. Агар жараён шу нуқтаи назардан амалга оширилса, табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва аҳоли ҳамда сайёҳлар учун қулай муҳит яратиш, айни пайтда ҳудудни ривожлантириш ва иш ўринларини яратиш учун янги имкониятлар очади. Бир сўз билан айтганда, янги курорт локацияси барпо этилишидан аҳолининг иқтисодий имконияти юксалиши, муқим иш ўринлари яратилиши, ҳудуд қиёфаси жозибадорлигини ошириш мақсад қилинган.

Ҳукумат комиссияси Озарбайжоннинг «Agalarov Development» МЧЖ ҳамда унинг қўшма корхонаси «Sea Breeze Uzbekistan» МЧЖ томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 577 гектар майдонда қуриш режалаштирилган умуммавсумий курорт мажмуасини маъқуллади. Ушбу мажмуанинг қиймати 5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Танланган лойиҳа ҳудудни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратишга хизмат қиладиган замонавий туризм инфратузилмасини яратишни назарда тутади.

«Sea Breeze Uzbekistan» тасдиқланган лойиҳани амалга ошириш доирасида бир қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

 

Булар нималардан иборат?

Курорт мажмуасини қуришга киришишдан олдин барча лойиҳа ечимлари ваколатли давлат органлари билан келишилиши лозим.

Бундан ташқари, курорт ҳудудида истеъмолчиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланади. Компания ўз фаолиятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, барқарор қурилишнинг экологик талаблари ва стандартларига риоя қилиш бўйича илғор хорижий тажрибага таянади.

 

Хусусий мулк нима бўлади?

«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси доирасида қурилиш ҳудудидаги хусусий мулк объектлари билан боғлиқ барча масалалар ҳал этилиши талаби қўйилган. Бунга юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари, шу жумладан, дала ҳовлилар ва мулкчиликнинг бошқа шакллари киради. Ушбу йўналишдаги барча ишлар амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Хусусий мулк бўлган объектлар учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация ва ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари назарда тутилган. Барча тартиб-таомиллар ҳудудни ривожлантириш ва мулкдорлар ҳуқуқларини сақлаб қолиш ўртасидаги мувозанатни сақлаш, шаффофликни таъминлаш ва ҳар бир босқичда ўзаро тушунишга эришиш йўли билан ҳал этилиши назарда тутилмоқда.

 

Атроф-муҳитни сақлаш масалалари

Мажмуа ҳудудида яшил майдонларни сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яшил майдонлар экологик ва эстетик қиймати даражасига кўра таснифланади ва энг муҳим намуналарга нисбатан кесиш эмас, балки кўчириб ўтказиш чоралари кўрилади. Дарахтларни олиб ташлаш муқаррар бўлган тақдирда, компенсация чоралари – янги кўчатларни кўпайтирилган ҳажмда экиш назарда тутилади. Шу тариқа ҳудудни кўкаламзорлаштириш нафақат сақлаб қолинади, балки экологик мувозанат тамойилларига мувофиқ янада кучайтирилади.

 

Оқава сув-чи?

Жуда кўпчиликни жиддий хавотирга солаётган масалалардан бири шу!

Қарорда қўйилаётган талабларга кўра, дам олиш маскани сув омбори яқинида жойлашганини инобатга олиб, сув ресурсларини муҳофаза қилишга қаратилган барча экологик талабларга қатъий риоя қилиш белгиланган. Курорт ҳудудида атроф-муҳит ҳолати, жумладан, сув сифати устидан давлат органлари томонидан доимий назорат ўрнатилади. Инвестор канализация тармоғини автоном равишда барпо этиш мажбуриятини олган. Сув ҳавзаси ва унга туташ ҳудудларнинг ҳар қандай ифлосланишини бартараф этиш имконини берадиган ишончли сув чиқариш ва оқава сувларни тозалаш тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча муҳандислик ечимлари экологик хавфсизлик ва барқарорликка қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш даврида ва лойиҳа ишга тушгандан кейин чиқинди ҳамда оқава сувларининг Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсига ташланишига йўл қўймаслик, оқава сувларни Чирчиқ шаҳри оқава сувларни тозалаш иншоотига йўналтириш чораларини кўриш «Sea Breeze Uzbekistan» МЧЖнинг асосий мажбуриятларидан бири этиб белгиланган.

Шу билан бирга, қарорда юқорида кўрсатилган экологик талабларга риоя этмаслик ҳолати лойиҳанинг тўхтатилиши ва инвесторнинг ерга бўлган ижара ҳуқуқи бекор қилинишига сабаб бўлиши белгилаб қўйилмоқда.

 

Назоратни Бош прокуратура олиб боради

Қарорда алоҳида банд билан лойиҳанинг амалга оширилиши давлат органлари томонидан қатъий назоратга олиниши таъкидланган. Республика Бош прокуратураси курорт ҳудудида барча шаҳарсозлик ва экологик меъёрларга риоя этилишини алоҳида назоратга олади. Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура дастлабки лойиҳа ечимларидан тортиб, объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларнинг шаффофлиги ва қонунийлигини таъминлашга масъул ҳисобланади. Бу ёндашув мажмуани қуриш ва ундан фойдаланишнинг ҳар бир босқичини ўз ичига қамраб олиши алоҳида кўрсатилган. Бунда давлат, табиат ва фуқаролар манфаатлари ишончли ҳимоя қилиниши кафолатланиши таъкидланган.

Курорт ҳудудини ривожлантириш фақат мажмуанинг ўзини қуриш билан чекланиб қолмайди – лойиҳа доирасида унга туташ ҳудудни ҳар томонлама яхшилаш ҳам кўзда тутилган. Бундай ёндашув нафақат дам олувчилар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам қулай муҳит яратиб, бутун туманнинг ривожланишига барқарор туртки беради.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ўзининг стратегик масалаларига асло бефарқ бўлмаслиги яна бир бор қайд этилмоқда. Яъни, давлат назорати барча шаҳарсозлик ва ҳуқуқий талабларга риоя этилишини кафолатлайди. Лойиҳани амалга ошириш учун масъул органлар барча жараёнларнинг шаффофлиги ва қонунийлигига жавобгар этиб белгиланган.

Ривожланишга комплекс ёндашув инфратузилмани яхшилаш, бизнес ва дам олувчилар учун қулай шароитлар яратишни ўз ичига олади. Бу минтақани янада жозибадор ва рақобатбардош қилиш имконини беради.

Барча томонларнинг манфаатларини инобатга олиш ҳамда минтақадаги ҳаёт сифатини ошириш мақсадида улар билан фаол ҳамкорлик ўрнатиш кўзда тутилган. Бундай мулоқот барқарор ривожланиш учун замин яратади.

 

Ҳусан ЭРМАТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

«Ishonch» газетасининг 2025 йил

5 августдаги № 96-сонидан олинди.




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔40

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 40    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар