Экопартиянинг Сирдарё туман кенгаши томонидан Фурқат МФЙ «Боғаро» участкасида «Энергия тежовчи технологияларни тарғиб қилиш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, мутахассислар ва маҳаллий аҳолининг 120 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида энергия самарадорлигини ошириш, қуёш панеллари ва энергия тежовчи лампалардан фойдаланишнинг иқтисодий ҳамда экологик афзалликлари ҳақида маълумот берилди.
Энергия тежовчи лампалар йилига ўртача 25-30 фоиз электрни тежайди. Қуёш панеллари эса бир хонадонга ойига 200-250 минг сўм маблағ тежаш имконини беради.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил