Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан 29 август куни ўтказиладиган веломарафонни юқори савияда ўтказиш мақсадида Фарғона шаҳрида ҳамкор ташкилотлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарининг жорий йил 15 майдаги «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳрида веломарафон спорт мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган эди.
ЎЭП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Исломжон Қўчқоров, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этган йиғилишда ушбу спорт мусобақасини байрамона ва кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Веломарафон профессионал спортчилар, ҳаваскорлар, нуронийлар, ёшлар ва параспортчилар каби алоҳида йўналишлар бўйича ўтказилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил