Табиат      Бош саҳифа

Маиший чиқиндиларнинг атиги 5 фоизи қайта ишланмоқда

Маиший чиқиндилар масаласи бугун нафақат экология, балки иқтисодиёт ва аҳолининг турмуш сифати билан бевосита боғлиқ. Ҳар йили мамлакатимизда 14 миллион тоннага яқин чиқинди ҳосил бўлиши соҳага замонавий ёндашувларни жорий этишни тақозо қилади.

Маиший чиқиндиларнинг атиги 5 фоизи қайта ишланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишар экан, қайта ишлаш даражаси пастлиги, сўнгги йиллардаги лойиҳалар натижасида бу энди 5 фоизга етганига алоҳида эътибор қаратди.

 

Инфратузилма яратилмоқда, натижа қандай?

Сўнгги йилларда юрт ободлиги ва аҳоли саломатлигида катта ўрин тутадиган бу соҳага замонавий ёндашувлар олиб кирилмоқда. Масалан:

– охирги уч йилда барча манбалардан 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди;

– Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди;

– чиқинди корхоналари учун 1 минг 200 та янги техника олиб берилди;

– маҳаллаларда чиқинди майдончалари қурилди.

Авваллари давлат монополиясида бўлган соҳада тадбиркорликка йўл очилиб, қулай бизнес муҳити яратилди. Жумладан:

– санитар-тозалаш ҳамда чиқиндини қайта ишлаш корхоналари учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди;

– четдан олиб келинадиган техника ва ускуналар импорт божидан озод қилинди. Натижада 200 га яқин санитар-тозалаш ва 290 та чиқиндини қайта ишлаш корхоналари очилди.

Юртимизда йилига 14 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади. Лекин уларни қайта ишлаш даражаси паст. Сўнгги йиллардаги лойиҳалар натижасида бу энди 5 фоизга етди.

 

Чиқиндида «қолаётган» 1 триллион сўм

Маиший чиқиндиларнинг тўртдан бири қоғоз, пластик, резина, шиша, тўқимачилик қолдиқларига тўғри келади. Аслида уларни қайта ишлаб, 1 триллион сўмлик маҳсулот олиш мумкин. Лекин, афсуски, ана шу триллион сўм ҳамон чиқиндихонада қолмоқда. Бундан ташқари, юртимизда қайта ишланмайдиган қурилиш, кимё, электрон, техник ва саноат мойлари бўйича ҳам катта захира мавжуд.

Сўнгги йилларда чиқиндини ёқиш орқали энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда. Хитойлик инвесторлар 6 та вилоятда шундай заводлар қуряпти. Давлат чиқинди утилизацияси учун уларга тўлов қилиш билан бирга, ҳосил бўлган энергияни сотиб олиш бўйича ҳам мажбурият оляпти.

Яқинда Тошкент шаҳрида тиббиёт чиқиндисини ёқиб, иссиқлик оладиган иккита корхона ишга туширилди. Яна Самарқандда 2 та, қолган ҳудудларда биттадан шундай заводлар қурилиши мўлжалланган.

 

Табиат тоза, аҳоли рози бўлиши керак

Мамлакат раҳбари тақдимот билан танишиш давомида чиқиндини ташиб кетиш хизматлари аҳолини рози қиладиган даражада бўлиши кераклигига эътибор қаратди. Шу боис мутасаддилар зиммасига маҳаллага чиқинди техникасининг келиш вақти ва ҳаракатини онлайн кўриш имкониятини яратиш вазифаси қўйилди.

Ижтимоий муассасалар ва маҳаллаларни чиқинди контейнерлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилиши белгиланди. Дарҳақиқат, маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш нафақат экологик ҳолатни яхшилайди, балки иқтисодиётга ҳам қўшимча манба яратади. Шу билан бирга, аҳолида экологик маданиятни болаликдан – боғча ва мактабдан бошлаб шакллантириш муҳим вазифа сифатида қайд этилди.




Ўхшаш мақолалар

Тиббиёт чиқиндилари хавфли,  аммо уларни хавфсиз ёқиб энергия олувчи илк завод  иш бошлади

Тиббиёт чиқиндилари хавфли, аммо уларни хавфсиз ёқиб энергия олувчи илк завод иш бошлади

🕔09:00, 08.09.2025 ✔15

Тиббиёт муассасаларидан чиқадиган чиқиндилар табиат учун ҳам, инсонлар учун ҳам хавфли бўлган чиқиндилар сирасига киради. Йиллар давомида атроф-муҳит учун жиддий хавф туғдирадиган тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш масаласи, айниқса, пандемиядан кейинги даврда, дунё миқёсида долзарб муаммога айланди.

Батафсил
Плоггинга  қўшилинг, соғлом турмуш ва тоза  атроф-муҳит сари қадам қўйинг

Плоггинга қўшилинг, соғлом турмуш ва тоза атроф-муҳит сари қадам қўйинг

🕔08:57, 08.09.2025 ✔14

Кўчалар, хиёбонлар, дарахтзорлар орасида ётган пластик идишлар, қоғоз парчалари ёки бошқа чиқиндилар нафақат кўнгилни хира қилади, балки атроф-муҳитга ҳам жиддий зарар етказади.

Батафсил
CITES  50 йиллиги  Самарқандда:  табиат ва инсонлар  ўртасидаги кўприк

CITES 50 йиллиги Самарқандда: табиат ва инсонлар ўртасидаги кўприк

🕔17:37, 29.08.2025 ✔53

Бугун, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES CoP20) иштирокчилари конференциясининг 20-йиғилиши очилишига 100 кун қолганида Ўзбекистон «CITES 50 йиллиги Самарқандда: табиат ва инсонлар ўртасидаги кўприк» номли тадбирнинг расмий шиорини эълон қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар