Шаҳбоз МУРТАЗАЕВ,Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси талабаси
Ўтган 34 йил – тарих кўзи билан қараганда қисқа, аммо халқимиз учун буюк давр. Бу даврда эришилган натижалар бизнинг фахримиз ҳисобланади.
Биз ёшлар мустақиллигимизни асраб-авайлаш ва уни янада мустакамлаш учун масъулмиз, деб ўйлайман. Бунинг учун яратилган кенг имкониятлардан фойдалаган ҳолда, илм олиб, ҳунар ўрганишимиз ва бор куч-ғайратимизни юртимиз келажаги равнақи учун сафарбар этишимиз керак.
Аввало, қонун устуворлигини таъминлаш, адолат тамойилларини ҳаётга чуқур сингдириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда кафолатлаш – мустақил давлатнинг энг муҳим шарти. Бунинг учун коррупцияга қарши курашни кучайтириш, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини инсонпарварлик ва адолат асосида ташкил этиш талаб этилади. Иқтисодий тараққиёт ҳам бугунги куннинг энг катта вазифасидир. Рақамли иқтисодиётга ўтиш, инновацияларни ривожлантириш, энергетик мустақилликка эришиш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш халқ фаровонлигини оширишнинг энг асосий йўлларидан биридир. Шу орқали ҳар бир оила ҳаётида моддий барқарорлик ва қулайлик яратилади.
Глобаллашув шароитида бегона иллатлардан ҳимояланиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшлар онгига миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғусини сингдириш мустақиллигимизнинг асоси бўлиб қолади. Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида фаол ва муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузи ортмоқда, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасида салмоқли ҳисса қўшмоқда. Олдинда эса бу алоқаларни янада кенгайтириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги имкониятлардан унумли фойдаланиш вазифаси турибди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил