Ноиба ИНОЯТОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси
Мен – бир аёл сифатида, табиат билан ўзимни доимо яқин ҳис қиламан. Чунки табиат ва аёл ўртасида ўхшашлик кўп: ҳар иккови ҳаёт бағишлайди, ҳар иккови борлиққа гўзаллик ва меҳр улашади. Агар табиат асралса, унинг меваси соғлом турмушда кўринади, агар аёл қадрланса, жамиятда барқарорлик ва фаровонлик қарор топади.
Сўнгги йилларда юртимизда экологик масалаларга давлат миқёсида катта эътибор қаратилмоқда. Бу менинг она сифатида юрагимга таскин берди: чунки болам соғлом бўлиши учун тоза ҳаво, тоза сув ва соғлом озиқ-овқат зарур. Шу йўналишда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимининг йўлга қўйилиши, қишлоқ ва шаҳарларда обод манзиллар яратилиши келажак учун улкан меросдир.
Ҳар бир аёл ўз оиласида экологик тарбиячи сифатида муҳим ўрин тутади. Сувни тежаш, исрофга йўл қўймаслик, фарзандига гул ва дарахтга меҳр билан қарашни ўргатиши – бу катта ўзгаришларнинг бошланғич нуқтасидир.
Муҳтарам аёллар ва азиз юртдошлар! Сизларни табиатга меҳр ва эътибор билан яшашга, соғлом муҳит учун масъулиятли бўлишга чақираман. Байрамингиз муборак, ҳаётингиз мусаффо ва баракали бўлсин!
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил