Фаррух САМАДОВ, «Навоийазот» АЖ бошқаруви раиси
Мустақиллик – озод юртда эркин яшаш имкони, тараққиёт, ривожланиш сари дадил қадам билан бориш, эртанги кунга ишонч демак. «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган жорий йилги истиқлол шодиёналари ижобий ўзгаришлар, янги ютуқ ва натижалар билан нафақат хотира, балки қалбларга муҳрланмоқда.
Юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида «Навоийазот» АЖ негизида цианид тузларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг ишга туширилгани юртдошларимиз учун муносиб байрам туҳфаси бўлди. Ҳар бир янги қувват мамлакатимиз кимё саноати ривожида муҳим қадам бўлибгина қолмай, янги иш ўринлари, аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш йўлидаги ишлар самараси ҳамдир.
Барча юртдошларимизни корхона жамоаси номидан энг улуғ, энг азиз байрам билан самимий муборакбод этаман. Юрт тинчлиги бунёдкорлик, барқарор иқтисодий ривожланиш, тўкинлик, хотиржам ҳаёт, ислоҳотлар натижадорлигига хизмат қилаверсин. Бу йўлда катта ва аҳил жамоамиз билан бор куч ва имкониятларимизни аямаймиз.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил