Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 27 йил тўлгани муносабати билан ҳамда тилимизнинг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, нуфузини ошириш мақсадида Diktant.uz акцияси ўтказилмоқда.
Sputniknews-uz.comнинг ёзишича, мазкур акцияда иштирок этиш ёши чегараланмаган. Унда барча хоҳловчилар диктант ёзиш орқали имло саводхонлиги бўйича билимини текшириб кўриш имконига эга.
Акция 2016 йил 29 октябрь куни соат 15:00 да, бир пайтнинг ўзида пойтахтимизнинг бир нечта манзилларида ўтказилади. Жумладан, Алоқа тарихи музейи, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бўлиб ўтади. Акцияда иштирок этиш истагида бўлган хоҳловчилар www.diktant.uz сайтида олдиндан рўйхатдан ўтиши мақсадга мувофиқ.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил