Нурислом ҚУРБОНОВ, Ёшлар парламенти аъзоси
Оила – жамиятнинг асосий бўғини, инсоннинг маънавий ва жисмоний камолотга эришадиган бешигидир. Агар оилада поклик, тартиб ва меҳр устувор бўлса, бу нафақат фарзанд тарбиясида, балки табиатга бўлган муносабатда ҳам ўз ифодасини топади. Чунки ҳар бир бола табиатга меҳрни аввал уйида кўради: суғорилган гул, дарахтлар, митти кўчатга берилаётган меҳр, исрофдан тийилиш орқали у табиатнинг қадрини англайди, ҳис қилади.
Сўнгги йилларда оила ва табиат уйғунлиги янги маъно касб этмоқда. Ҳар бир хонадон ўз ҳовлисини обод қилишга, кичик боғ яратишга интилаяпти. Бу жараёнга давлат сиёсатидаги кенг кўламли экологик ислоҳотлар қўшилиб, бутун жамиятда янгича маънавий муҳит шаклланмоқда. Яшиллик – бу нафақат гўзаллик, балки соғлом муҳит ва оилавий барқарорликнинг кафолати.
Тоза ҳаво, мусаффо сув, гуллаб-яшнаган боғ – буларнинг барчаси оила бахтининг ажралмас қисми. Шундай экан, келажак учун фақатгина моддий мерос эмас, балки соғлом муҳит қолдириш ҳар бир ота-она, ҳар бир оила аъзосининг муқаддас бурчига айланиши лозим.
Хонадонимиз ҳамиша нурли, муҳити мусаффо, табиатимиз эса ҳар доим яшил ва баракали бўлсин! Мустақиллик байрами ҳаммамизга қутлуғ бўлсин!
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил