Экоолам      Бош саҳифа

Экологик Барқарорлик йўлидаги Бирдамлик

Носир ҲАЛИМОВ, ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

Экологик  Барқарорлик йўлидаги  Бирдамлик

Бугунги кунга келиб, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, биологик хилма-хилликнинг камайиши, тупроқ деградацияси дунё миқёсида глобал ташвиш уйғотмоқда. Бу, ўз навбатида табиий ресурсларни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олишга жиддий эътибор қаратишни талаб этади.

Ўзбекистон Экологик партияси давлатимизнинг айни шу йўналишдаги сиёсати рўёби йўлида фаол ҳаракат қилмоқда. Давлат ва жамият ўртасида муҳим кўприк вазифасини бажармоқда. Партиямизнинг Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, депутатлар экологик муаммоларга қарши курашиш ғоя ва мақсадларини аҳоли орасида тарғиб қилиш, ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш йўлида иш олиб бормоқда.

Бугун Қашқадарё вилоятида Экологик партия тарафдорлари сони 40 минг нафардан ортган.

Ўтган давр мобайнида партия ғоясини тарғиб қилиш мақсадида вилоятда 250 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиб, унда 5 мингдан ортиқ аҳоли қамраб олинди.

Партия депутатлик гуруҳи ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида мониторинг ишлари ўтказиб келинмоқда. Мониторинг натижасида 10 дан ортиқ жамоатчилик эшитувлари ўтказилди. Жумладан, вилоятда маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш хизматининг ташкил этилиши ва ҳудудлардаги чиқинди полигонларининг ҳолатини ўрганиш, чиқиндиларни бошқариш, циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати юзасидан мутасаддилар ахбороти тингланди. Тегишли ташкилотлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. Масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Воҳамизни яшил маконга айлантириш, экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида давом эттирилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларда партия фаоллари мунтазам иштирок этиб келмоқда.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг баҳорги мавсуми давомида 10,1 млн кўчат экиш режалаштирилган бўлса, амалда 11,2 млн кўчат ерга қадалди. Лойиҳа доирасида манзилли дастур ишлаб чиқилиб, баҳорги мавсум давомида вилоятдаги йирик саноат корхоналари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 541 минг 65 туп дарахт кўчатлар экилди. Корхоналар томонидан 5 гектардан «яшил белбоғ»лар ташкил этилди.

Партия фаоллари томонидан ҳудудлардаги экологик муаммоларга ечим топиш, аҳоли саломатлигини сақлаш ҳамда халқ фаровонлиги йўлида жамоатчилик назорати ўрнатилиб, муаммоларни ҳал этиш масалалари кўрилмоқда. Хусусан, 21 йилдан буён атроф-муҳитга, аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб келаётган экологик муаммо Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракцияси аъзолари ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи иштирокида ўрганилди.

Депутатлик сўровидан сўнг 1979 йилда фойдаланишга топширилган, эскириб, қарийб яроқсиз аҳволга келган оқава сув иншооти ҳозирда бутунлай янгиланмоқда. Эрон ва Туркия­нинг тажрибали мутахассислари томонидан амалга оширилаётган янги лойиҳа 2027 йилда якунланиши кўзда тутилган. Ушбу оқава сув тозалаш иншооти тўлиқ ишга тушса, Қарши шаҳридаги 59 та маҳалла аҳолиси марказлашган оқава сув хизматлари билан тўлиқ қамраб олинади.

Олиб борилаётган бу каби амалий ишлар аҳолининг қулай табиий муҳитда ҳаёт кечириши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишга ҳамда экологик хавфсизлик муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар