Мамлакатимиздаги мобиль алоқа операторларининг хизмат сифати ҳамда Call-марказлар ходимлари иши яхшиланади.
Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 9 ойлик фаолияти сарҳисобида маълум қилинди.
Айтилишича, ҳисобот даврида асосий мурожаатлар телекоммуникация хизматлари, хусусан, симли ва мобиль алоқа ҳамда интернет хизматларига тегишли. Шу муносабат билан «Ўзбектелеком» компанияси ва унинг филиаллари, мобиль алоқа операторлари раҳбарларига юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш вазифаси топширилди. Телекоммуникация ва почта алоқасини тақдим этувчи операторларга хизматлар сифатига боғлиқ мурожаатларга оператив жавоб бериш йўлга қўйилади. Муштарийларнинг қўнғироқлари билан ишловчи Call-марказлар ишини яхшилаш мақсадида ходимларнинг профессионал кўникмалари яхшиланади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил