Экоолам      Бош саҳифа

Бугунги экологик муаммолар ечими – ўтмишда

Бугун биз мисли кўрилмаган иссиқлик тўлқинлари, чангли ҳаво ва экологик муаммолар ҳақида бонг урар эканмиз, гўёки бу ҳолатлар фақат бизнинг давримизга хосдек туюлади.

Бугунги экологик муаммолар  ечими –  ўтмишда

Бироқ тарих саҳифаларига назар ташласак, бугунги каби синовли кунлар яқин ўтмишда ҳам бўлганини ва аждодларимиз бунга қарши биздан-да донороқ ечимлар топганини кўрамиз. Табиатнинг ўзи бизни ўша унутилган тажрибаларни қайта тиклашга ундамоқда.

 

Тарих такрорими ёки биз унутдикми?

Ҳақиқатан ҳам, XIX аср сўнгги ва XX аср бошларида минтақамизда кичик бир иссиқлик даври кузатилган. Бугунги об-ҳаво хизмати маълумотларига мурожаат қилсак, кўплаб тарихий ҳарорат рекордлари айнан ўша даврларга тўғри келишига гувоҳ бўламиз. Мисол учун, Термиз шаҳри учун +50°C даражага яқин бўлган тарихий иссиқлик айнан 1914 йилда қайд этилган. Пойтахтимиз Тошкентда ҳам сентябрь ойининг айрим кунлари учун мутлақ юқори ҳарорат кўрсаткичлари 1900 йиллар ва ундан аввалги даврларда кузатилган.

Бу рақамлар шунчаки статистика эмас. Бу – иқлимнинг ўзгарувчанлиги ва даврийлиги ҳақидаги тарихий далил. Демак, бизнинг аждодларимиз ҳам худди биз каби иссиқ ва қуруқ иқлим шароитида яшаш, шаҳарлар қуриш ва ҳаёт кечиришга мажбур бўлганлар. Фарқи шундаки, улар бунга қарши табиат билан уйғунликда курашишган.

 

Нафис муҳандислик

Бундан бир аср муқаддам ёки ундан аввалроқ қурилган тарихий муҳандислик иншоотларимизга назар ташласак, уларнинг нафақат меъморий, балки иқлимий жиҳатдан ҳам пухта ўйланганини кўрамиз. Қадимий мадрасаларнинг салқин ҳовлилари, қалин деворли уйлар, шамол йўналишига мослаб қурилган маҳаллалар – буларнинг барчаси минтақанинг жазирама ёзи ва табиий офатларига «чап бериш» учун ишлаб чиқилган оқилона ечимлардир.

Бизнинг минтақа азалдан қурғоқчил, денгиз ва океанлардан узоқда жойлашган. Бу эса иссиқ даврларда яшиллик ва сув объектларининг тез камайишига, натижада ҳавода кислород миқдори пасайиб, чанг зарраларининг кўпайишига олиб келган. Океанбўйи ўлкаларидан келган меҳмонлар бу ерда «ҳаво етишмаслигидан» шикоят қилиши бежиз эмас. Жумладан, 150 йил олдин ўлкамизга саёҳат қилган АҚШлик дипломат Юджин Скайлернинг хотираларини олайлик.

«Кундуз кунлари Тошкент Ғарбий Америка шаҳарларидан бири – Денверни эслатар, фақатгина у ердаги ҳаво етишмас, ҳиндулар ва кончилар ўрнига салла ва чопонлардаги сартлар бор эди. Шаҳарларнинг шароитлари деярли бир хил бўлиб, унинг ҳар иккиси ҳам дашт жойда бунёд этилган ҳамда яшиллик ва кишининг баҳри-дилини очадиган ҳар бир кўча бўйлаб оби ҳаётни етказган каналларга шукрона айтгинг келади. Бу ўлкаларнинг кўча четларига тез ва қалин ўсадиган терак ҳамда толлар экилган. Ерга қадалган қаламча тез орада ажойиб дарахтга айланиб, фусункор даражада боғлар пайдо бўлади».

Афсуски, бугунги кунда пойтахтимиз аҳолиси ҳам айнан шу муаммодан азият чекмоқда.

 

Аждодларнинг «яшил» рецепти

Хўш, ўтмишда бу муаммони қандай ҳал қилишган? Жавоб оддий ва айни пайтда ҳайратланарли даражада самарали бўлган.

Тинимсиз кўкаламзорлаштириш: шаҳарлар ва аҳоли яшаш масканларида узлуксиз равишда соя-салқин берувчи, ҳавони тозаловчи дарахтлар экилган. Бу шунчаки ободонлаштириш эмас, ҳаётий зарурат бўлган.

Табиий филтрлар: йўл четларига атайин ялпиз, райҳон, розмарин каби эфир мойига бой ўсимликлар экилган. Улар иккита муҳим вазифани бажарган. Биринчидан, ўзларидан хушбўй ҳид таратиб, ҳаводаги бошқа ёқимсиз зарраларни йўқ қилган. Иккинчидан, эфир мойлари нафас йўлларини очишга ёрдам бериб, «бурун битиши»нинг олдини олган.

Ҳаётбахш сув – ариқлар: шаҳар ва маҳаллалар ичидан ўтган ариқларда доимий сув оқизиб турилишига катта эътибор берилган. Ўша давр одамлари сувнинг буғланиши ҳавони салқинлатиши ва кислород билан бойитишини илмий жиҳатдан тушунмаган бўлишлари мумкин, лекин улар бунинг амалий фойдасини ўз таналарида ҳис қилишган. Шу сабабли шаҳарларда мукаммал гидроиншоотлар ва дренаж тизимларини барпо этишга интилишган.

 

Келажак – ўтмишда

Бугун биз технологиялар асрида яшаяпмиз, лекин табиат инжиқликлари олдида ожиз қолаётгандекмиз. Кондиционерлар бино ичини совутгани билан ташқи муҳитни янада иситади, ҳаво тозалагичлар эса фақат хона ичида наф беради.

Аслида ечим мураккаб технологияларда эмас, балки оёғимиз остидаги тарихдадир. Катта йўллар четига райҳону ялпизлар экиб, шаҳарларимизнинг «қон томири» бўлган ариқларни қайта сув билан тўлдириб, ҳар бир бўш турган ерга соя берувчи дарахтлар қадаб чиқиш вақти аллақачон келган.

 

Саида РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар