ЎЭП Наманган вилоят кенгаши томонидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида, «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.
Тадбирда вилоят партия кенгаши раҳбарияти, партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари раислари, шунингдек, «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» Наманган вилояти бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.
Жамоатчилик эшитувининг асосий мавзуси вилоятда фаолият юритаётган чиқинди полигонларининг санитария ҳолати, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари атрофида бўлди. Тадбир иштирокчилари томонидан полигонлардаги ҳолатга баҳо берилиб, уларнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Эшитувнинг асосий мақсади Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг вилоятда қандай амалга оширилаётганини таҳлил қилиш, уларни самарали ижро этиш ва бу жараёнда жамоатчилик назорати ҳамда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтиришдан иборат бўлди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил