Тошкент шаҳар Миробод тумани «Баротхўжа» маҳалла фуқаролари томонидан ҳудудда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси атмосферага зарарли ташламалар чиқараётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаат асосида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, мурожаатга сабаб бўлган корхона Ногиронлар (кўзи ожизлар) жамиятига қарашли бинода, ижара асосида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда.
Корхона раҳбарининг маълумотига кўра, мазкур ҳудудда илгари сув ишлаб чиқариш ва текстиль комбинатига оид фаолият учун тегишли экспертиза хулосаси олинган. Ҳозирда эса сув ишлаб чиқариш тўхтатилган. Корхонада шиша ва алюминий чиқиндиларини қайта ишлаш цехлари мавжуд бўлиб, ушбу фаолият учун ҳали экспертиза хулосаси олинмаган, бироқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилаётгани билдирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилар лаборатория ускуналари ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, корхонада чанг ва газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, белгиланган тартибда рухсатномалар асосида текширув ўтказиш бўйича келишувга эришдилар.
Тадбир якунида депутатлар пойтахтимиздаги ҳар бир ишлаб чиқариш корхонасида экологик меъёр ва қоидаларга қатъий риоя этилиши, фуқаролардан келиб тушаётган барча мурожаатлар доимий равишда назорат остида бўлиши зарурлигини таъкидлашди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил