ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти ташаббуси билан Жоллибой Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари ўртасида «Табиатни асраб, келажакни яратамиз!» шиори остида расм чизиш танлови ташкил этилди.
Ёш истеъдод эгалари табиатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳит поклиги ва экологик онгни юксалтиришга бағишланган ижодий ишларини намойиш этишди. Ёш рассомларнинг асарларида экологик муаммолар, яшил ҳаёт тарзи, табиат гўзаллиги ҳамда инсоннинг табиат олдидаги масъулияти теран бадиий ифодада ўз аксини топди.
Тадбир якунида энг яхши расм муаллифи деб топилган ижодкорлар тақдирланди ва барча қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил