Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти лойиҳалари асосида 17 та давлат ўрмон хўжалиги томонидан жами 776 гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди.
Айниқса, Андижон, Хоразм, Шўртан, Навоий, Навбаҳор, Оҳангарон ва Қизириқ давлат ўрмон хўжаликлари томонидан ушбу тадбирлар ўз вақтида сифатли амалга оширилди.
Давлат раҳбарининг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон агентлиги томонидан жорий йил бошидан ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида амалий ишларга киришилди.
Хусусан, республика ўрмон фондига кирувчи чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида тупроқ эрозиясининг олдини олиш мақсадида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш учун 44 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, жами 3302 гектар ер майдонлари танлаб олинди.
Шунингдек, Оролнинг қуриган туби ва чўл ҳудудларида саксовул, черкез ҳамда қандим каби бута ниҳоллари экилди ва уруғлари қадалди. Тоғ ва тоғолди ҳудудларда, асосан, писта ва бодом, нисбатан сувли бўлган ерларда ёнғоқ, наъматак, ўрик, суғориладиган ерларга терак, қайрағоч, павлония ва шумтол каби тез ўсувчи дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Таъкидлаш жоизки, ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишда ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитлари ҳисобга олинмоқда. Мутахассисларга кўра, дарахт ва буталарнинг кўкарувчанлик даражаси ер тайёрлаш ишларининг сифатли бўлишига боғлиқ. Бунда ерларга айнан белгиланган мавсумлар оралиғида ишлов берилиши, кўчатларнинг ўз вақтида агротехник меъёрлар асосида экилиши ва парвариш қилиниши муҳим ҳисобланади.
Ҳозирда ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари томонидан ҳимоя (иҳота) ўрмонзорлари барпо этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил