Табиат      Бош саҳифа

Жавобгарлик ва масъулият ҳисси экологик маданият орқали шаклланиши керак

Юртимиздаги бетакрор фауна ва флорани сақлаб қолиш, уларни янада кўпайтириш ва оқилона фойдаланиш, тўғри муносабатда бўлиш экологик барқарорликни сақлашда катта аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан ҳар бир фуқаро, хусусан, ёшларимиз онгида атроф-муҳит ва ундаги мавжудотларга оқилона муносабатни шакллантириш кечиктириб бўлмайдиган вазифаларимиздан.

Жавобгарлик ва  масъулият  ҳисси экологик маданият орқали шаклланиши керак

Атроф-муҳитга муносабат, охир-оқибатда ҳар бир инсоннинг ўз-ўзига, оиласи ва яқинларига кўрсатаётган муносабати шаклида акс этади. Бугун биз табиат ресурсларига қандай муомала кўрсатсак, унинг бадали ўзимиз ёки яқинларимиз ҳаётида албатта акс этиши табиий. Шундай экан, ўзимизнинг соғлом ва фаровон ҳаётимиз учун эътиборсиз бўлишга ҳеч биримиз ҳақли эмасмиз. Мамлакат миқёсида йўлга қўйилаётган экологик маданиятни юксалтириш борасида бошланаётган кенг кўламли ишларнинг барчаси айни шу мақсад сари қаратилган. Унда фарзандларимизга боғча ёшиданоқ экологик таълим-тарбияни босқичма-босқич сингдириб бориш тамойили кўзда тутилган. Ёшларга табиатга муносабатни тўғри тушунтириш, уларда жонли табиатга меҳр уйғотиш ишлари такомиллаштириб борилиши зарур. Бунинг учун соҳа мутахассислари, эколог олимлар ҳамда табиат фидойиларининг самарали саъй-ҳаракатлари талаб этилади. Айниқса, бунда экологик тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил қилиш катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистон аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил қилишини инобатга олсак, бугун ва эртанги ислоҳотлар бевосита ёшлар билан боғлиқ эканига гувоҳ бўламиз. Шу нуқтаи назардан бугунги ислоҳотлар негизини, аввало, ёшлар пухта англаб етиши, идрок этиши муҳимдир. Мактаб партасида ўтирган ҳар бир ўқувчи етарли даражада экологик маданиятга эга бўлса, келажакда юзага келиши мумкин бўлган нохуш вазиятларга ҳозирданоқ ечим топиш ёки олдини олиш имкони пайдо бўлади. Буни чуқур идрок этган жомбойлик табиат фидойилари тумандаги мактаблар ўқувчилари учун кенг ва самарали тарғибот ишларини йўлга қўйишган.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни ижросини таьминлаш ҳамда ўқувчи-ёшларда экологик билимларни такомиллаштириш мақсадида Жомбой туманида «Табиатни асрайлик» мавзусидаги тадбирлар давом этмоқда. Тарғибот ишларига Зарафшон Миллий табиат боғи илмий ходимлари ва инспекторлари кенг жалб қилинган. Ўқув-тарғибот тадбирларида туманнинг бир қанча маҳаллалари фуқаролари ҳамда тумандаги ўрта таълим мактаблари ўқувчиларига экологик билимлар бериб борилмоқда.

Жомбой тумани ҳудудида жойлашган Зарафшон Миллий табиат боғи ташкил қилинганига яқинда эллик йил тўлди. Ҳозирда бу ерда миглаб ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофаза қилинмоқда. Баъзида боғ ҳудудида ноқонуний ҳаракатлар ҳам кузатилиб туради. Энг ачинарлиси, табиат ресурсларини ўзбилармонлик билан ташиб кетилиши бу ердаги экологик барқарорликка жиддий салбий таъсир ўтказади. Бу каби антропоген таъсир эса, шу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли томонидан содир этилади.

Биз бугун кенг миқёсда самарали тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб бориш баробарида фуқароларнинг экологик маданиятини юксалтириш ва экологик хатарларнинг олдини олишга ҳам эришишимиз мумкин бўлади. Экология соҳасидаги қонунчиликни тушунтириш, жавобгарлик ва масъулият ҳиссини пайдо қилиш эса, доимий вазифамиз бўлмоғи шарт.

 

Эркин ХОЛМОНОВ,

Зарафшон Миллий табиат боғи

илмий ходими




Ўхшаш мақолалар

Мингдан ортиқ кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш  хавфи  остида

Мингдан ортиқ кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш хавфи остида

🕔15:52, 13.11.2025 ✔22

Ер сайёрасидаги ҳар бир жонзот, ўсимлик ва ҳайвонот олами она табиат яхлитлигини, экотизим бутунлигини ташкил этади.

Батафсил
Браконьерликка  қарши биргаликда курашамиз

Браконьерликка қарши биргаликда курашамиз

🕔15:51, 13.11.2025 ✔21

Мақсад – Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлари ижросини таъминлаш, браконьерликка қарши қатъий чоралар кўришдир.

Батафсил
Боғотда  Экопартия боғи

Боғотда Экопартия боғи

🕔15:42, 13.11.2025 ✔21

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб 125 миллион тупдан ортиқ кўчат экилиб, барқарор экологик муҳит яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мингдан ортиқ кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш  хавфи  остида

    Мингдан ортиқ кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш хавфи остида

    Ер сайёрасидаги ҳар бир жонзот, ўсимлик ва ҳайвонот олами она табиат яхлитлигини, экотизим бутунлигини ташкил этади.

    ✔ 22    🕔 15:52, 13.11.2025
  • Браконьерликка  қарши биргаликда курашамиз

    Браконьерликка қарши биргаликда курашамиз

    Мақсад – Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлари ижросини таъминлаш, браконьерликка қарши қатъий чоралар кўришдир.

    ✔ 21    🕔 15:51, 13.11.2025
  • Боғотда  Экопартия боғи

    Боғотда Экопартия боғи

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб 125 миллион тупдан ортиқ кўчат экилиб, барқарор экологик муҳит яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 21    🕔 15:42, 13.11.2025
  • Қуёш электр станциялари  биологик хилма-хилликка  қандай таъсир қилади?

    Қуёш электр станциялари биологик хилма-хилликка қандай таъсир қилади?

    Кўп ҳолларда қуёш панеллари ўрнатилиши табиат учун хавф деб қаралади, гўёки улар ўсимликлар ўсишини тўсади, ҳайвонлар яшайдиган жойни қисқартиради. Аммо Нидерландияда ўтказилган янги тадқиқот бу фикрни қисман инкор қилди. Яъни айрим ҳолларда қуёш электр станциялари аксинча, биологик хилма-хилликка ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлиги аниқланган.

    ✔ 19    🕔 15:39, 13.11.2025
  • 10 кунда  белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ қанча  ҳолат аниқланди?

    10 кунда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ қанча ҳолат аниқланди?

    Айни дамда мамлакатимиз бўйлаб тозалик ва озодалик ойлиги давом этмоқда. Ойлик доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, атроф-муҳитни ифлослантириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ўрганилмоқда ва тегишли чоралар кўрилмоқда.

    ✔ 87    🕔 16:45, 30.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар