«Тошкент вилоятининг чекка ва тоғли ҳудудларида пластик чиқиндиларни ташиш ва уларни экологик хавфсиз бошқаришни таъминлаш» лойиҳаси доирасида Чорвоқ сув омбори томоша майдончасида чиқиндиларни йиғиш ва саралаш бўйича махсус станциялар тантанали равишда ишга туширилди.
Тадбир «Экомактаб» қўшма лойиҳаси доирасида Базел конвенцияси Котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Очилиш маросимида Экология вазирлиги, Давлат экологик экспертизаси маркази, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, Экология вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, «Угом-Чотқол» давлат миллий табиат боғи вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида сайёҳлар ва дам олувчиларнинг энг кўп ташриф буюрадиган масканлари ўрганилиб, чиқиндиларни самарали бошқариш бўйича чоралар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, бу ҳудудлардаги асосий муаммо – табиатнинг пластик ва бошқа турдаги чиқиндилар билан ифлосланишидир. Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва дам олувчиларнинг экологик маданиятини ошириш мақсадида «Тошкент вилоятининг олис ва тоғли ҳудудларида пластик чиқиндиларни экологик хавфсиз бошқариш» лойиҳаси доирасида чиқиндилар учун арт-объект шаклидаги эко-контейнерлар ўрнатишга қарор қилинди.
Бу чиқиндиларни йиғиш станциялари ва контейнерлар, фотозона вазифасини ҳам бажаради, дам олувчилар ўзининг тўғри ишини суратга олиб, дўстлари билан бўлишиш имконига эга бўлади.
Чиқиндиларни саралаш ва йиғиш станциялари тажриба сифатида ўрнатилмоқда. Лойиҳа ишчи гуруҳи уларнинг тўлишини кузатиб боради ҳамда табиий ҳудуддан чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқади. Мазкур экологик тажриба натижаларига кўра, келгусида бошқа машҳур табиий ҳудудларда ҳам шундай станциялар ўрнатилиши режалаштирилган.
20 сентябрь куни бутун дунё муҳим экологик санани нишонлади: «Бутунжаҳон тозалик куни». Мазкур экологик акцияда «Горетс» гуруҳи таркибидаги волонтёрлар, тоғ сайёҳлари ва тоза табиат ихлосмандлари иштирок этишди. Улар 15 – 20 кишидан иборат гуруҳларга бўлиниб, Аксакат, Чиноркент, Булаксу, Невич ва Палвонок каби машҳур туристик йўналишларда ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш ишларини олиб борди.
Чиқиндиларнинг асосий қисмини пластик ташкил этади. У табиатда узоқ вақт давомида парчаланмайди, аммо майдаланган ҳолда сувга тушиб, инсон саломатлигига таҳдид солади. Барча йиғилган чиқиндилар Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази кўмагида табиий ҳудудлардан ташиб чиқилади.
Юрак шаклидаги рамзий қизил контейнерлар – табиатга бўлган муҳаббатни, айиқ эса – Ўзбекистон тоғ экотизимининг тимсоли сифатида катталар, болалар ва ёшлар орасида селфи учун жуда тез машҳур бўлди ҳамда атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш зарурлигини муҳим эслатма сифатида намоён этмоқда.
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔42
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔40
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔36
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил