Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Бир қарашда бу гаплар кимгадир бироз баландпарвоз эшитилиши мумкин. Сабаби, озиқ-овқат, саломатлик, бошпана каби инсоннинг бирламчи эҳтиёжлари олдида таълим масаласи ҳаёт-мамот даражасида бўлмаслиги мумкиндай кўринади. Аммо шу соҳаларнинг ривожи ҳам бевосита таълим билан чамбарчас боғлиқ эканини ҳеч ким инкор қилмаса керак.

Ўша давр маърифатпарварлари халқнинг беҳамият бир вазиятга тушиб қолиши, бошқарувнинг қўлдан кетиши, мустамлака исканжасида қолиб маҳв бўлишининг асосий сабаби ҳар томонлама кенг ёйилган жаҳолат, деб билишган. Бутун фаолиятлари, сармоя ва ҳаётларини илм-маърифат воситасида тараққий этиш ғоясини халққа англатиш йўлида сарф этишган. Эҳтимол, шу боисдан бўлса керак, Беҳбудийдай миллат мунаввари охирги нафасига қадар илм ва маориф масаласи нафақат тараққиёт, балки инсон камолотининг ҳам тамали эканини қатъий айта олган. Уларнинг қайғуси: «Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар!» дейишдай муаззам фикрлар бўлди.

Маориф барча даврларда халқ ва мамлакат ҳаёти учун стратегик аҳамиятга эга масала эканини ҳеч ким инкор этмайди. Бироқ унга риоя қилиш, мамлакат ҳаётига шу тамойилни тўлиқ ва ҳаққоний тарзда жорий этиш турли даврларда турлича кечиши ҳам бор гап. Мисол учун, йигирма саккизта ҳудудни бирлаштириб, йирик марказлашган давлат туза олган ва уни узоқ йиллар адолат билан бошқарган Амир Темур фаолиятида ҳам илм-фан, илм аҳли ҳамда устозларга муносабат энг юқори ўринда тутилгани тарихий ҳақиқатдир. Айниқса, турли ўлкалардан илмли кишиларни пойтахт Самарқандга олиб келиб, у ерда катта илмий марказлар ташкил қилгани, илм-фан аҳлига ҳомийлик, ғамхўрлик кўрсатгани давлат ва халқнинг юксак фаровонлигига хизмат қилганига шонли тарихимиз шоҳидлик бермоқда.

Ўтган асрдаги мустамлака сиёсати маориф ниқоби остида халқни ҳақиқий илм-маърифатдан чегаралаб қўйилгани ҳам халқимиз бошидан ўтказган синовли даврлар бўлган. Афсуски, истиқлолдан кейин ҳам ўша мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш осон кечмади. Унинг баъзи бир жиҳатлари ҳалигача кимларнингдир хаёлидан узоқлашгани йўқ. Лекин бугунги кун барча жабҳаларда бўлгани каби таълим-тарбия соҳасига янги-янги вазифалар юкламоқда. Бугунги ўқувчи кечаги ўқиш-ёзишни билмасдан мактабга борадиган, бармоғини санашни мактабга бориб ўрганадиган оми болалар эмас. Бугуннинг боласи, керак бўлса, боғча ёшидаёқ иккита-учта тил бўйича тушунчага эга. Шундай бўлгач, унга мактабда дарс бериш ўқитувчидан жуда катта масъулият, билим ва кўникмани талаб этяпти.

Бугунги дунё ҳар қандай ахборотнинг тарқалиш-айланиш тезлиги ниҳоятда шиддатли экани билан ҳисоблашиш мажбуриятини олдимизга кўндаланг қўймоқда. Бугунги кун боласига бирон нарса ўргатиш, унга ўқитувчилик қилиш учун ундан орқада қолиб кетиш хавфи ўқитувчини ҳамиша сергак бўлишга чорлаб туради. Айниқса, янги ахборот технологиялари ва жаҳон саҳнида пайдо бўлаётган фан-техника ютуқлари ўз ўрнини тезда бошқасига бўшатиб беришидан олдин ундан унумли фойдаланиб қолиш зарурати юзага келмоқда. Ахборот асрида интеллектуал мулк дунёнинг маромини белгилайдиган кучга айланганини ҳеч ким инкор этолмайди. Бундай пайтда таълим энг муҳим стратегик вазифа тусини олиши табиийдир.

Бизда таълим-тарбияни, аввало, оилада бошлаш, сўнгра узлуксиз таълимда давом эттириш асрлар давомида анъана тусини олган қадриятларимиздан бири ҳисобланади. Охирги йилларда яна ўша тизимга катта эътибор кўрсатилаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Жумладан, 2017 йилда юртимизда жами 5211 та мактабгача таълим муассасаси фаолият юриган бўлса, ҳозирда улар сони кескин ортиб, 32 888 тага етди. Уларга болаларни қамраб олиш ҳам мос равишда 27 фоиздан 78 фоизга кўтарилди. Айниқса, жаҳон тажрибасида олдиндан қўлланилиб келаётган таълим соҳасида хусусий секторнинг иштироки масаласига кенг йўл берилгани сезиларли имкониятлар яратилишига туртки берди. 2017 йилгача бор-йўғи 30 та нодавлат таълим ташкилотлари мавжуд бўлган бўлса, бугун улар сони 705 тани ташкил қилмоқда. Одамлар ўз фарзандларини ўқитиб, таълим-тарбияли қилишда кенг ва эркин танлаш имконига эга бўлмоқда.

Замонавий таълим фақат зарурий ресурслар билан таъминланганлик эмас, балки биринчи навбатда таълим сифатининг самарадорлиги билан белгиланади. Самарадорликни белгиловчи мезонлар халқаро стандартлар даражасида ишлаб чиқилиб, юртимиздаги таълим муассасалари жаҳоннинг юқори рейтингларидан ўрин олаётгани ҳам ўзига хос янгилик бўлди. Ўқувчи-ёшларнинг халқаро фан олимпиадаларидаги муваффақиятлари бундан саккиз йил олдинги 15 тадан ҳозирда қарийб 200 тага кўтарилди. Бу бугун ўзбек ёшлари жаҳоннинг нуфузли давлатларида бўлиб, у ердаги тенгдошлари билан бемалол беллаша оладиган ва ғолиб бўладиган даражага кўтарилганидан далолат беради.

Бир пайтлар ўрта таълимни тамомлаган ёшлар хориждаги дунё­нинг нуфузли университетларида ўқишни орзу қиларди. Бугун эса, шундай университетларнинг филиаллари ўзимизда ташкил қилинмоқда. Ёшларимиз давлат грантлари асосида хорижда стажировка ўташи йўлга қўйилган. Юртимиздаги ўнлаб университетлар жаҳоннинг энг яхши таълим муассасалари сафидан жой эгаллади. Фарзанд­ларимиз хорижий тилларни билиш бўйича махсус сертификатларни мактаб давриданоқ қўлга киритишмоқда. Бу каби ютуқлар эртанги куннинг бугунимиздан кўра юқорироқ даражада бўлишига мустаҳкам замин ҳозирлайди.

Таълим тизимининг машаққатли, шу билан бирга, шарафли ва масъулиятли меҳнатлари эса, устоз ва мураббийлар зиммасида. Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов бундай инсонларни ҳаёт йўлидаги катта довонлардан ўтиб олишлари учун инсониятга бутун ҳаёти давомида елка тутиб яшайдиган улкан қояларга ўхшатган эди. Бу – ҳақ-рост гап. Йиллар давомида минглаб ёшларни илм-маърифатли қилиш йўлида хизмат этиб, фидойилик кўрсатаётган ўқитувчи ва мураббийлар шундай ҳаёт кечириши ҳаммага аён.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир, олим ва таржимон Матназар Абдулҳаким устозни миллат келажагини елкада тутиб, баланд дор устида қалтис томошалар кўрсатувчи моҳир дорбоз­га менгзагани бир қарашда инсонни ҳайратга солади. Дорбоз кичкина болани елкасида кўтариб, кўзи боғланган ҳолда дор устига чиқади. Дорда юриб жуда қалтис ҳаракатлар қилади. Лекин елкасида ўтирган халқнинг боласи олдингидан кўра довюрак ва жасур бўлиб, соғ-омон ота-онаси бағрига қайтиб келиши керак. Агар дорбоз бир лаҳза чалғиса, елкасидаги юкни зиммасида ушлаб қололмайди.

Аслида, ўқитувчининг меҳнати дорбозникидан анча мураккаб. У нафақат бир болани, балки халқнинг келажагини елкасида тутиб туради. Шу тариқа унга юксалишни, тараққий этишни, камолотни таълим беради. Шунинг учун ҳам устоз ва мураббийларни юртнинг эртанги кунини барпо этувчи маънавий бунёдкорлар деб аталиши ҳеч бир муболаға эмас.

Фикримизни маърифатпарвар боболаримиздан бошлаган эдик. Қуйида ҳам Маҳмудхўжа Беҳбудий бобомизнинг улкан қаҳрамонлиги билан тугатмоқчимиз.

1919 йилда буюк маърифатпарвар олим Маҳмудхўжа Беҳбудий Қаршида ваҳшиёна тарзда қатл этилган. У қатл олдидан ёзиб қолдирган васиятномасида қуйидаги сатрларни ўқиймиз:

«Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар!»

 

Ғулом БОБОЖОНОВ,

филология фанлари бўйича

фалсафа доктори (PhD)




Ўхшаш мақолалар

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔7

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔180

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

🕔15:27, 08.05.2025 ✔233

Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 7    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 180    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 233    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 244    🕔 16:16, 17.04.2025
  • Инсоният нуфуси  аслида  қанча?

    Инсоният нуфуси аслида қанча?

    Ерда ҳисобдагидан бир  неча млрд кўпроқ одам  яшаётган бўлиши мумкин

    ✔ 261    🕔 09:10, 10.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар