Иқлим      Бош саҳифа

Тошкентга яна тоза ҳаво етмаяпти, нима учун?

Яқинда пойтахтимиз Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси энг ифлос бўлган шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқди. Бу ҳолат тез-тез рўй бераётгани ачинарли ва хавотирли ҳол. Атмосфера ҳавосининг бузилиши, албатта, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун жуда хавфли ҳисобланади.

Тошкентга яна тоза ҳаво  етмаяпти, нима учун?

Атмосфера ҳавоси ёмонлашиб кетиши муаммосининг юзага келиш омиллари, сабаблари ва бартараф этиш йўллари хусусида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов ЎзА мухбирига берган интерьвюсида бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтди.

– Инсон ҳаёти учун сув ва озиқ-овқат қай даражада зарур бўлса, ҳаво ҳам шунчалик муҳим. Ҳавонинг тозалиги соғлом ҳаётнинг асоси, табиат ва бутун биосферанинг барқарор ривожланиши учун зарур шарт-шароит ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, уни муҳофаза қилиш ва тозалигини таъминлаш бугунги замонавий жамиятнинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш сабабларига эътибор қаратадиган бўлсак, бир қатор ҳолатлар сабаб бўлаётганини кўришимиз мумкин. Аввало, ҳаво таркибидаги тоза кислород миқдорининг камайиши асосан антропоген, яъни инсон фаолиятига оид омиллар билан боғлиқ. Жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари чиқиндилари, автомобиль ва транспорт воситалари чиқарадиган газлар, қазилма ёқилғи – нефть, газ ва кўмирдан фойдаланиш оқибатида чиқадиган турли чиқиндилар ва ташламалар, маиший чиқиндиларни ёқиш ва энергия истеъмолининг ортиши, дарахтларнинг кесилиши, яшил ҳудудларнинг қисқариши каби инсон фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган омиллардир.

Бундан ташқари, табиий омиллар – иқлимнинг ўзгариши, сув ресурсларининг камайиб бориши,  ерларнинг аста-секин чўлланиши,  вулқон отилиши, чанг тўфонлари, ўрмон ёнғинлари ҳам ҳаво тозалигига салбий таъсир кўрсатади.

Таркибида зарарли моддалар кўп бўлган, ифлосланган ҳаводан нафас олишнинг оқибатлари аянчли бўлади. Бу аввало, инсон саломатлиги, табиат ва иқлимга жиддий хавф туғдиради. Турли нафас йўллари касалликлари, аллергиянинг кўпайишига олиб келади. Шунингдек, юрак-қон томир касалликларининг ортишига, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги пасайишига, озон қатламининг зарарланишига сабаб бўлади. Яъни, кўряпсизми, экологик муаммолар бир-бирига занжир сингари боғлиқ, бирининг орқасидан бошқаси юзага келади.

Ҳаво тозалигини сақлаш ҳар бир давлат ва фуқаро учун муҳим вазифа ҳисобланади. Биз учун нажоткор бўладиган асосий иш – яшил ҳудудларни кенгайтириш, яъни кўчат экиш, ўрмонларни, яшил майдонларни муҳофаза қилишдир.

Иккинчидан, экологик тоза транспорт – электромобиллар, скутер, велосипеддан, жамоат транспортидан кенгроқ фойдаланишга ўтиш зарур.

Учинчидан, ишлаб чиқаришда замонавий фильтр ва тозалаш ускуналарини жорий қилиш мақсадга мувофиқдир.

Тўртинчидан, қазилма ёқилғидан фойдаланишни камайтириш, қуёш, шамол ва гидроэнергия каби қайта тикланувчи манбаларга босқичма-босқич ўтиш жараёнларини тезлаштириш керак.

Аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш, атмосфера муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини кучайтириш зарур. Қачонки, кенг аҳоли вакиллари экологик хавф-хатарларнинг юзага келиш омилларини бартараф этишга шахсий масъулият билан ёндашишса, бу борада давлат миқёсида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини янада яққолроқ кўрсатади.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бу келажак авлодлар саломатлиги ва барқарор тараққиёт кафолатидир. Ҳар биримиз ўз ҳаёт тарзимизда кичик бўлса-да, амалий қадамлар қўйсак – кўчат эксак, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташласак, уларни тўғри утилизация қилсак, тоза энергия манбаларига ўтсак, глобал миқёсдаги тоза ҳаво ҳаракатига улкан ҳисса бўлиб қўшилади.




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар