Аёлларни англаш қийин-да! Баъзан уларга ҳеч тушуниб бўлмайди. Аёлларнинг ўзи «Эркаклар аёлларни тушунишни истамаса, биз нима қилайлик?» дейди.
Чиндан ҳам, эркаклар нимаики иш қилмасин, аёллар бунга ўзича талқин беради. Энг ёмони, кейин уларнинг фикрини ўзгартириб бўпсиз...
Ҳозирги замон оила психологларининг айтишича, вазият ва унга аёлларнинг «мантиқий» ёндашуви кўпинча қуйидагича бўлар экан.
Эр уйига жуда кеч қайтади — «Бунда бир гап бор, ё бирортасига илакишиб қолдимикан?».
Эр уйига жуда эрта қайтади — «Бу айрони ачимас писмиқ рўзғор ташвишини менга юкламоқчи, шекилли. Тушингни сувга айт, сувга!..»
Эр жуда кўп ишлайди — «Ишхонаси-ю, ишини ўз кўзим билан би-ир кўришим керак...»
Эр жуда кам ишлайди — «Бола-чақани боқишниям ўйлайдими ўзи? Бу ёқда ҳали қариндошларим тўйга айтиб қўйган».
Эр кам маош олади — «Бу топган арзимас пулига мушук ҳам офтобга чиқмайди-ку?! Сал жонини койитса, ўлиб қолармиди?!».
Эр кўп маош олади — «Ишқилиб, битта-яримтаси бошини айлантирмасин-да, ҳушёр туриш керак».
Эр кам ишлайди ва кўп пул топади — «Яна озгина калласини ишлатса, бундан кўпроқ топиш мумкин».
Эр кам пул топади, лекин кўп ишлайди — «Бунақа лаллайган аммамнинг бузоғини кундузи чироқ ёқиб ҳам топиб бўлмайди».
Эр уй ишларига қарашмайди — «Сал қимирласа ўлармиди? Мени шахсий чўриси ёки хизматкори, деб ўйлаяпти чоғи...»
Эр уй ишларига қарашади — «Битта ишниям эплаб қилолмайди-я! Чучваранинг хамириниям шунча юпқа ёядими?..»
Эр мулойим сўз айтмайди — «Намунча қўрс ва дағал бўлмаса одам дегани?»
Эр мулойим сўз айтади — «Гапларига одамнинг кўнгли айниб кетади-я?! Эркак дегани кесиб-кесиб, шартта-шартта гапирмайдими! Ҳе, мулойим мушукка ўхшамай кет!»...
Нурбек ҒАФФОРОВ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔956
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔894
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔981
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил