2026 йилдан бошлаб республика бўйича дарахтларнинг ноқонуний кесилишини космик мониторинг орқали аниқлаш йўлга қўйилади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги қуйи бўғинида бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида алоҳида қайд этилди.
Фармонга кўра, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан экология соҳасида мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш, шунингдек, ноқонуний янги чиқинди зоналари ҳосил бўлиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш мақсадида йилига камида уч марта давлат космик мониторинги ўтказилади.
Қолаверса, 2026 йил 1 мартдан бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомонпоялар ва уларнинг қолдиқларини ёқиш каби салбий ҳолатларга чек қўйишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Фармонда, шу билан бирга, энергетика, транспорт, автомобиль йўллари, космик таълим ва сув хўжалиги соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб берилган. Хусусан, 2026 йил 1 октябрга қадар Сурхондарёда қуёш панелларини жойлаштириш ва юқори самарадорликка эришиш имконияти мавжуд бўлган майдонлар ўрганилади.
Барча маълумотлар Агентликнинг «Space Gov Monitoring» (SGM) марказлашган ягона платформасига киритиб борилади ва ҳуқуқбузарликлар бўйича кўрилаётган чоралар доимий мониторинг қилинади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил