Оила хуржун      Бош саҳифа

НАРХ-НАВО  ОШАРМИШ

Азиз НЕСИН

Бизникига меҳмонлар келишди. Гап орасида сўраб қолишди:

НАРХ-НАВО  ОШАРМИШ

 

— Шакарларинг борми?

— Бўлиши керак. Кеча бир кило сотиб олгандик.

Меҳмон кулди:

 — Нима, хабарларинг йўқми? Бир неча қоп шакар сотиб олиб, яшириб қўйинглар. Яқинда шакар ғойиб бўлади, деган гап бор...   

Бир неча кило эмас, бир неча қоп-а!.. Бир танишимиз кеп қолди:    

— Керосин олиб қўйдингларми?

— Бироз бор эди.    

— Тез кунларда керосин савдода бўлмас эмиш, ўн беш-йигирма бидон сотволиб, яшириб қўйинглар...

Ўн беш-йигирма литр эмас, ўн беш-йигирма бидон-а!

Бир ошнам келиб, суриштириб қолди:

— Чойларинг борми?    

— Бор, ҳозиргина дўкондан бир қути...

— Кечирасизу, эсингиз жойидами ўзи? Зудлик билан қирқ-эллик қути сотиб олинг, кўрасиз, бир ҳафта ўтар-ўтмас, чойни кундузи чироқ ёқиб тополмайсиз!

Бир дўстим маслаҳат берди:

— Билсангиз, ловия... Югуринг, беш-ўн қоп сотиб олинг... Ана-мана деганча қимматлаб кетармиш...

Беш-ўн кило эмас, беш-ўн қоп!.. Қўшним чиқиб қолди:

— Совунинглар борми?         

— Бор, бир неча бўлак...    

— Вой, дунё бехабарлар-эй... Ҳамма баққоллардан совун сотиб олиб ётибди-ю!..    

Қўшнилардан бири огоҳлантирди:

— Бировга айтиб юрмангу, зайтун ёғининг нархи ошиб кетармиш. Вақт борида бир неча бидон олиб қолинглар.    

Агар дўсту танишларнинг гапига қулоқ соладиган бўлсак, уйимиз озиқ-овқат омборига айланиб кетар, ўзимиз эса меҳмонхонага кўчиб ўтишимиз керак бўларди.    

«Бирор жойга яшириб қўйинг...» «Бир-икки кило эмас, қоплар, яшиклар, бидонларда...»   

Ўзига шукрки, пулимиз йўқ ва биз ўша-ўша — бир кило зайтун ёғи, уч бўлак совун, бир қути чой, бир кило шакарга кучимиз етади. Аммо кимдир келиб сўраб қолса:

— Шакарларинг борми?

— Ў-ў-ў... тўла, каравот тагидаги барча идишлар лиқ тўла...    

— Хўш, керосин-чи?

— Юз бочка босиб қўйганмиз, — дея оғзига урамиз.

— Чой-чи?

— Тиқилиб ётибди, — жавоб қиламан мен, — беш юз қути сотиб олиб яшириб қўйганмиз!

Шунақа одамлар ҳам бор, нархлар ошишини эшитиб, озиқ-овқатни кўтара сотиб олишади, бир неча машина сотиб олади, уч-тўртта уй қуриб ташлайди.

Менга келсак, бирор нимани ғамлаб қўя олмайман. Бироқ мен ҳам яқинлашиб келаётган қимматчилик муносабати билан маълум чораларни топиб қўйдим.

Мен кун бўйи уйим билан Эрэнкўй ва Кадикўй томонлар орасида қатнайдиган автобусда сайр қиламан. Кеча автобус то паркига жўнаб қолмагунча ундан тушганим йўқ.

— Кечирадилар, — дейди паттачи, — биз аллақачон саккизинчи бор йўналишга чиқяпмиз, сиз бўлса тушадиганга ўхшамайсиз. Қаёққа боряптилар ўзи?

— Охирги рейсгача автобусдан тушмайман.

— Нега?

— Фақат бу гап орамизда қолсин, тез орада автобусларда йўл ҳақи ошиб кетар эмиш... Арзонлигида тўйгунимча кезиб қолай.         

Рус тилидан 

Маҳмуд  БЎРОН 

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар