Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

– Кишилик тафаккурининг энг юксак марралари, чуқур билим ва энг инжа туйғулар агар сўзда равшан ифодаланмас экан, одамлар учун номаълумлигича қолаверади. Шу боис айтиш мумкинки, тил фикрни ёрқин ифода этувчи қудратли қуролдир.

Ватаннинг табиати ва халқнинг тарихи инсон қалбидан жой олиб, сўзлар орқали ифода этилган. Тилдаги ҳар бир сўз, унинг ҳар бир шакли инсоният тафаккури ва туйғусининг натижасидир. Ўша тафаккур ва туйғулар орқали тил ва сўз ёрдамида юртнинг бетакрор табиати ва халқимизнинг буюк тарихи тараннум этилади. Тилда тарих жонланади, Ватаннинг бор бўй-басти гавдаланади. Ота-боболаримизнинг ўтмиши, ҳозирги ва келажак авлодни буюк бир жипсга айлантирувчи энг ҳаётий, энг бой ва энг мустаҳам восита ҳам тил ҳисобланади.

Шу маънода, тил миллат кўзгуси, яъни халқнинг руҳияти, маданияти ва тафаккури акс этган муқаддас тимсолдир. Ўзбек тили – ўзлигимизни англатадиган, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган бебаҳо бойлик. Бу тилда шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийдек улуғ инсонлар асарлар яратган, бу тилда халқимиз асрлар давомида бутун орзу-армонларини ифода этган.

Бугун эса, она тилимиз мустақил мамлакатимизнинг давлат тили сифатида юксак мақомга эга бўлиб, тараққиёт йўлида хизмат қилмоқда. Қадим туркий тилимизни илк бор илмий асосда тадқиқ этган буюк аллома Маҳмуд Кошғарийнинг «Барча эзгуликлар тилдан бошланур», деган сўзи айни ҳақиқатдир. Миллат учун ўз она тилида сўзлашиш буюк фазилат ва шу халққа берилган юксак мукофотдир. Тилни севиш – Ватанни севиш, тилни асраш – миллатга садоқат ифодаси. Она тилимизни ардоқлаш, уни пок сақлаш ва келажак авлодларга бой ва соф ҳолда етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Чунки тил бор жойда миллат бор, миллат бор жойда эса тараққиёт ва мустаҳкам келажак мавжуддир. Айтиш лозимки инсон қалбидаги барча фазилатлар, ёрқин ва улуғвор ҳислар, аввало, шу тил орқали шаклланади, улғаяди.

Мамлакатимиз раҳбари такидлаганидек, кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, тил — ҳар қандай миллатнинг тарихини, маданиятини, анъаналари ва урф-одатларини акс эттиради. Шунинг учун ҳам, давлат тили сифатида жонажон тилимизни асраб-авайлаш, мақомини ошириш, обрўйини янада юксалтириш ҳамда уни ҳар бир соҳа ва тармоқларда кенг қўллаш муҳим вазифаларимиздан бири саналади.

 

 

Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

– «Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғи. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир», – деган эди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

Бу сўзлар миллатнинг руҳий негизи бўлган она тилининг чексиз қадри ва аҳамиятини яққол ифодалайди. Дарҳақиқат, тил – халқнинг тарихий хотираси, маънавий устуни ва келажакка йўл очувчи маърифий нури. Миллатнинг бойлиги, маданияти ва маънавияти она тили орқали намоён бўлади. Зеро, она тили нафақат мулоқот воситаси, балки халқнинг тафаккури ва маънавиятини акс эттирувчи тирик организмдир.

1989 йилда «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қилиниши мустақиллик сари ташланган муҳим қадам бўлгани шубҳасиз. Бу тарихий ҳужжат орқали миллат ўз қадриятларини қайта тиклади, ўзбек тили давлатчилик ва маънавиятнинг асосий устунига айланди.

Бугун давлат идоралари, таълим муассасалари ва оммавий ахборот воситалари фаолиятида давлат тилида иш юритиш маданияти тобора юксалмоқда. Илмий ва ахборот соҳаларида ҳам ўзбек тилида иш юритиш кенга­йиб, янги авлод учун замонавий тил муҳити шаклланмоқда.

Глобаллашув даврида она тилимизнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бормоқда. Хусусан, Оксфорд университетида ўзбек ва қадимий ўзбек (чиғатой) тилларини ўқитиш дастурининг йўлга қўйилиши – бу фақат тил соҳасида эмас, балки маданий дипломатияда ҳам улкан ютуқдир. Бундай лойиҳалар орқали Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур, Мирзо Улуғбек каби буюк аждодларимиз мероси жаҳон илмий ҳамжамияти диққат марказига чиқмоқда. Бу эса ўзбек маданияти ва илм-фанига бўлган халқаро қизиқишни янада кучайтиради.

Ёш авлодни она тилида соф ва тўғри сўзлашга ўргатиш маънавий тарбиянинг асосий йўналишидир. Китобхонликни ривожлантириш, адабий нутқ маданиятини мустаҳкамлаш, интернет маконида соф тилимизни қўллаб-қувватлаш – бугунги куннинг долзарб вазифалари ҳисобланади.

Тилнинг гўзаллиги сўз бойлиги ва ифодалилигида намоён бўлади. Шунинг учун ҳар бир ёш она тилида фахр билан сўзлашни, унинг гўзал ва беназир маъноларидан завқ олишни ўрганмоғи керак. Зотан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тилга ҳурмат – миллатга ҳурматдир.

Ўзбек тили бугун фақат мамлакат ичида эмас, балки жаҳон илмий ва маданий майдонида ҳам муносиб ўрин эгалламоқда. Демак, она тилини асраш ва ривожлантириш юртга муҳаббатнинг, миллатга садоқатнинг энг юксак ифодасидир.

 

 

Наврўзбек ЮСУПОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

– Ҳар бир халқ ўзлигини англашида, тарихий хотирасини асраб-авайлашида ва келажагини қуришида унинг тили беқиёс ўрин тутади.

Ўзбек тили кўп асрлик тарихга эга бўлиб, туркий тиллар оиласига мансубдир. Ҳазрат Навоий ўз асарлари орқали ўзбек тилини илмий ва адабий тил даражасига кўтарди. Унинг фикрича, ҳар бир халқ ўз тили орқали буюкликка эриша олади. Шу маънода, ўзбек тили халқимизнинг бой маънавий ва маданий меросининг ташувчисидир.

Миллий ўзлик бу – халқнинг ўзлигини тан олиши, уни англаши ва ўзига хослигини идрок этишидир. Бу жараёнда тил ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Тилсиз миллат ўзлигини йўқотади. Ҳар бир халқнинг ўзига хос дунёқараши, урф-одатлари, тарихий хотираси аввало унинг тилида ўз ифодасини топади. Ўзбек тили ана шу миллий онг ва ўзликни шакллантирувчи муҳим омилдир.

Мамлакатимизда давлат тилининг нуфузини ошириш, унинг ҳар томонлама ривожланиши учун ҳуқуқий, ижтимоий ва мафкуравий шароит яратилмоқда. Президентимизнинг тегишли қарорлари, алоҳида давлат дастурлари – буларнинг барчаси ўзбек тилининг миллий ва давлат рамзи сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбек тили халқимизнинг миллий ўзлиги, маданияти ва тарихининг ажралмас бир қисми, давлатимизнинг муҳим рамзидир. Унинг иззатини сақлаш, ривожлантириш ва ёш авлодга муносиб мерос сифатида етказиш – бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Тилни асраш орқали биз нафақат ўзлигимизни, балки мустақил давлатчилигимизни ҳам асраймиз ва ривож­лантирамиз.




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар