Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди.
Агар инсоният пластикдан фойдаланишни бутунлай тўхтатган тақдирда ҳам, аллақачон тўпланиб қолган чиқиндилар йўқ бўлиб кетиши ёки тубга чўкиши учун бир асрдан кўпроқ вақт керак бўлади, дейди тадқиқотчилар. Бу ҳақда Independent нашри ёзди.
Қайд этилишича, пластик инсон ва ҳайвон организми учун ўта зарарли: унинг микро ва нанозаррачалари артериялар, мия ва жинсий аъзоларда топилмоқда. Гарчи шифокорлар унинг таъсирини ҳали ҳам ўрганаётган бўлса-да, у қандли диабет, юрак касалликлари ва ичак фаолиятининг бузилишига таъсир қилиши аллақачон маълум.
Лондондаги Қиролича Мария университети олимлари 23 октябрь куни The Royal Society нашрида эълон қилинган янги ҳисоботда муаммо яқин орада йўқолмайди, деган хулосага келди.
«Одамлар кўпинча океандаги пластик шунчаки чўкади ёки йўқолади деб ўйлайди. Аммо бизнинг моделимиз шуни кўрсатадики, пластмассанинг сузувчи йирик бўлакларининг аксарияти сиртда аста-секин парчаланиб, ўнлаб йиллар давомида кичикроқ бўлакларга бўлинади», деб тушунтирди университет тадқиқотчиси доктор Нан Ву. Ҳатто 100 йилдан кейин ҳам пластмассанинг тахминан 10 фоизи сиртда қолади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, охир-оқибат сув тубига чўкадиган пластик бўлаклар, яъни барча пластмассанинг тахминан 94 фоизи, у ерда асрлар давомида сақланиши мумкин.
«Агар океаннинг жуда совуқ муҳитида уни парчалай оладиган бирор нарса пайдо бўлмаса, у деярли абадий қолиши мумкин», деди Oceana ташкилотининг катта илмий ходими Ким Уорнер.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔33
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил