Табиат      Бош саҳифа

Боғотда Экопартия боғи

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб 125 миллион тупдан ортиқ кўчат экилиб, барқарор экологик муҳит яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

Боғотда  Экопартия боғи

Ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг амалдаги ифодаси сифатида Боғот туманида ҳам кенг кўламли экологик тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, «Найман» МФЙ, партия депутатлари ҳамда «Ёш экологлар» клуби фаоллари ҳамкорлигида табиий ҳудудда «Экопартия боғи» барпо этилди. Тадбирда юздан ортиқ фаоллар иштирок этди. Улар томонидан 3000 туп саксовул кўчати ва 5 килограмм саксовул уруғи экилиб, ҳудудда янги яшил мас­кан яратиш ишлари бошланди. Бу ҳудудда экилган кўчатлар кейинги икки йил ичида камида 70-80 фоиз ўсиш даражасига эришиши кутилмоқда.

– Маълумки, ҳар бир саксовул дарахти йилига ўртача доимий 20-25 кг чанг ва углерод чиқиндисини сўриб олади, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши раиси Асадбек Отабоев. – Демак, фақатгина ушбу тадбир доирасида экилган 3000 туп саксовул дарахти келгуси 10 йилда камида 60 тонна зарарли моддаларни ҳаводан тозалаш имконини яратади. Бу нафақат табиий муҳитни соғломлаштириш, балки аҳоли саломатлигига ижобий таъсир кўрсатишда муҳим омилдир. Шу билан бирга, Боғот тумани ҳудудининг қарийб 40 фоизи чўлланиш хавфи юқори бўлган майдонлардан иборат экани инобатга олинса, саксовул экиш тадбирлари тупроқ эрозиясининг олдини олиш ва шамол таъсирини пасайтиришда катта аҳамият касб этади.

Экологик партия фаолларининг таъкид­лашича, бундай тадбирлар фақат кўчат экиш билан чекланмаслиги керак. Мавжуд кўчатларни парваришлаш, суғориш тизимини такомиллаштириш ва мунтазам мониторинг ўтказиш – лойиҳанинг самарадорлигини таъминловчи асосий омилдир. Шу боис, «Экопартия боғи»да барча кўчатлар учун 2,5 гектарлик майдонда қатъий назорат тизими жорий этилмоқда.

Боғотда барпо этилган «Экопартия боғи» – бу фақат навбатдаги кўчат экиш акцияси эмас, балки экологик маданият, жамоатчилик фаоллиги ва табиатга масъулият билан ёндашишнинг амалий ифодасидир. Ушбу ташаббус келгусида бошқа ҳудудларда ҳам кенг миқёсли тарғибот ва амалий қадамларга замин яратиши кутилмоқда. Шу боисдан, келгусидаги муваффақият учун қуйидагилар муҳим саналади:

– маҳаллий ҳокимият ва ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш;

– сув ресурсларини самарали тақсимлаш;

– волонтёр ва ёшларни тарбиявий-амалий лойиҳаларга жалб қилиш ва натижаларни оммавий равишда тарғибот қилиш.

Боғот туманидаги ушбу ташаббус бошқа ҳудудларга ҳам намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин – агар лойиҳанинг ҳар бир босқичи тизимли ва шаффоф амалга оширилса, қўшимча яшил ҳудуд ва экологик ҳимоя чизиғини шакллантириш осонлашади.

 

Улуғбек ИБРОҲИМОВ,

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати, ЎЭП аъзоси




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔39

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 39    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар