Иқлим ўзгариши туфайли Ер юзидаги ўрмонлар жиддий хавф остида қолмоқда. Бу ҳақда БМТ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, БМТ Европа Иқтисодий Комиссиясига кирувчи мамлакатлар ҳудудида – Европа, Шимолий Америка, Кавказ ва Марказий Осиёда 1,76 миллиард гектардан ортиқ ўрмон мавжуд бўлиб, бу дунё ўрмонларининг 40 фоиздан ортиғини ташкил этади.
Минтақада ўрмон майдони 60 миллион гектарга ошган бўлса-да (энг катта ўсиш Европа ва Марказий Осиёда қайд этилган), дунё бўйлаб тескари тенденция кузатилмоқда: ҳар йили қарийб 10,9 миллион гектар ўрмон йўқолмоқда.
Юқори ҳарорат туфайли ўрмон ёнғинлари ва қурғоқчиликнинг кўпайиши, намликнинг камайиши ва зараркунандалар босими сабабли танқидий ҳолат юзага келган. Масалан, 2021 йилда ўрмон ёнғинлари 12,6 миллион гектар ўрмонни йўқ қилган – бу Греция ҳудудига тенг майдон. Яна 73 миллион гектар ўрмон (Испания ва Португалия майдони йиғиндисига тенг) ҳашаротлар ва касалликлардан зарарланган.
«Бу тенденция сақланиб қолса, бугунги кунда кучли углерод ютувчиси бўлган ўрмонлар чиқиндилар манбаига айланиши мумкин, бу эса глобал иқлим мақсадларини хавф остига қўяди», – дея огоҳлантирмоқда мутахассислар.
Бразилиянинг Белин шаҳрида бўлиб ўтадиган иқлим саммити арафасида БМТ Европа иқтисодий комиссияси дунё етакчиларини ўрмонларни ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтиришга чақирмоқда. Бунга ёнғинларнинг олдини олиш, зараркунандаларга қарши курашиш ва кенг кўламли ўрмон тиклаш ишлари киради.
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔42
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔39
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔34
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил