Табиат      Бош саҳифа

Қуён овловчилар «қуён» бўлишга улгурмади

Баъзиларнинг нафс балоси табиатнинг беозор миттигина жониворини ҳам тинч қўймаяпти. Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Назорат қилиш инспекцияси ва Миллий гвардия ҳамда Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари ана шундайлардан бирини ушлади.

Қуён овловчилар «қуён» бўлишга  улгурмади

Рейд тадбири давомида ҳудудда ноқонуний қуён овлаётган кимсалар «қуён» бўлишга улгурмади. Улардан бири Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги «Гулбоғ» МФЙда яшовчи фуқаро Р.С. бўлиб, у ов иштиёқида нақ 1 100 километр масофа йўл босиб танишлариникига меҳмонга келган. У ўзига тегишли бўлган «Toyoto» автомашинасида ов милтиғини олиб, «Гоне Тўрткўл» овулида яшовчи фуқаро Й.Х билан ҳамтовоқ бўлганича овга отланади. Беруний туманининг «Аязқалъа» овули марказдан анча четроқда бўлгани боисми, ўзининг тўқайсимон дарахтзорларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу ерларда турли хил ёввойи қушлар ва ҳайвонларни ҳам тез-тез учратиш мумкин.

Буни яхши билган овчи мезбон ва меҳмон Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун талабларини бузиб, ноқонуний равишда қуён овлашга тушиб кетишади. Яхшики, айнан ўша куни тегишли идора масъуллари бу ерда назорат-рейд тадбири олиб бораётган эдилар. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларни овлаган кимсалар хатти-ҳаракатига дарҳол чек қўйилди.

Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарини қоплаш учун даъво ҳисобланди ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддасининг 4-бўлимига асосан Беруний тумани маъмурий ишлар бўйича суд идорасига тегишли ҳужжатлар тайёрланади.

– Табиат инъомини хўжасизларча талон-тарож қилиш баъзи кимсаларнинг касби-корига, мўмай даромад манбаига айланиб бормоқда. Аммо ҳар битта қилинган ноқонуний ҳаракат жазосиз қолмайди, – дея изоҳ беради Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни асраш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔74

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар