Табиат      Бош саҳифа

Ёввойи жонзотлар ҳам меҳрга муҳтож

Бундан ярим аср илгари Оролбўйи минтақасининг чўл ҳудудларида қўйчиликни ривожлантириш мақсадида кўплаб артезиан қудуқлари қазилиб, фойдаланишга топширилган эди.

Ёввойи жонзотлар ҳам  меҳрга муҳтож

Орадан йиллар ўтгач, бундай қудуқларнинг кўпчилиги назоратсиз қолиб кетгани боис сув чиқаришдан тўхтаб қолди. Эндиликда ана шу қудуқларни қайта ишга туширишга эҳтиёж кучаймоқда. Чунки артезиан қудуғидан чиқаётган сув биринчи навбатда Қорақалпоғистон Республикасида ташкил қилинган миллий табиат боғлари, ландшафт қўриқхоналардаги қушлар ва ҳайвонларни сув билан таъминлайди. Шунингдек, бу ерларда экиб, кўпайтирилаётган дарахтлар ва буталарни суғоришда жуда қўл келади.

Буни чуқур англаб етган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси масъуллари эски чўпон қудуқларини қайта ишга тушириш чораларини кўрди. Яқинда қўриқхона ҳудудига Сайғоқни сақлаш бўйича Алянс (Saiga Conservation Alliance — SCA) томонидан экологик тоза ва барқарор энергия манбаи ҳисобланган қуёш панеллари ўрнатилди. Ушбу панеллар ёрдамида эски чўпон қудуқларидан сув чиқарилиб, ташқи электр манбаи талаб этмайдиган сув сақлайдиган сувлоқлар ташкил этилди.

Мазкур қудуқ қўриқхона ҳудудидаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёси учун муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, қудуқдан олинаётган тоза ичимлик сув сайғоқлар ва бошқа ёввойи жониворларнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондиради. Шу билан бирга, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, чўл ҳудудларида биологик хилма-хилликни сақлаш ва экологик мувозанатни таъминлашга ҳам замин яратади.

Келгусида қуёш панеллари асосида ишлайдиган камералар билан жиҳозлаб, умуртқали ҳайвонлар, жумладан, қушларнинг ҳаракатини тўғридан-тўғри эфирда кузатиш мумкин бўлади.

– «Сайгачий» мажмуа буюртма қўриқхонасида сайғоқларни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар хорижий ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликда изчил давом этмоқда. Сайғоқни сақлаш бўйича «Альянс» томонидан Устюрт платосида жониворларнинг озуқаланиш ва сув билан таъминланиш шароитини янада яхшилашга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур ташаббус доирасида сайғоқлар учун замонавий автоматик сув ичиш тизимларини яратиш ва уларнинг самарадорлигини текшириш режалаштирилган. Яқинда синов ишлари олиб борилиб, тизимнинг техник имкониятлари ҳамда табиий шароитда қўлланиш самараси баҳоланади, – дейди қўриқхонанинг қўриқлаш бўйича директор ўринбосари Барлиқбай Смайлов.

Лойиҳадан асосий мақсад – иқлим ўзгариши, сув етишмовчилиги ва экологик муаммолар шароитида сайғоқларнинг сувга бўлган эҳтиёжини барқарор қондириш орқали уларнинг популяциясини муҳофаза қилишдир. Шу билан бирга, мазкур ташаббус қўриқхона инспекторларига ва олимларга ҳайвонот дунёсини кузатиш ҳамда мониторинг ишларини самарали амалга ошириш имконини яратади. Сайғоқни сақлаш бўйича Альянснинг мазкур лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши ва халқаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси ҳисобланади.

 

Қуаншбай САПАРОВ,

«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма

қўриқхонаси 1-даражали инспектори




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔74

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар