Табиат      Бош саҳифа

Эҳтиёт бўлинг, хазон билан бирга бутун экотизим ёнади

Куз фаслида табиат ўзининг энг чиройли манзараларини намоён этади. Дарахтлардаги барглар олтин рангга бурканиб, ер юзига юмшоқ гилам сингари ёйилиши билан табиат янги бир босқичга киришишганини англатади.

Эҳтиёт бўлинг, хазон билан бирга бутун  экотизим  ёнади

Бироқ ҳар йили кузда юзага чиқадиган катта муаммолардан бири айрим ватандошларимиз томонидан – хазонларни ёқиб юбориш одати. Бу одат жуда салбий экологик оқибатларга олиб келади.

 

Ёқиш нега мумкин эмас?

Барглар ёқилганда биз нафас олиб турган атмосфера ҳавосига углерод оксиди, азот оксидлари, турли хилдаги канцероген моддалар тарқалади. Бу моддалар ҳаво сифатини ёмонлаштирибгина қолмай, балки инсон саломатлигига ҳам жиддий хавф солади.

Хазонларнинг ёқилиши оқибатида ҳосил бўладиган тутунлар астма, бронхит ва аллергия касалликларини кучайтиради, болалар, қариялар ва ҳомиладор аёллар учун айниқса зарарли. Шунингдек, бу экологик хатар юрак-қон томир касалликларининг қўзғалишига ҳам таъсир қилади.

 

Экотизимга катта зарар

Хазонлар – табиатнинг ўзини-ўзи тиклаш механизмидир. Улар тупроқдаги фойдали мик­роорганизмлар учун озуқа, турли ҳашаротлар, яъни биохилма-хиллик учун паноҳ, тупроқнинг табиий ҳимояси ҳисобланади. Ёқилган барглар билан бирга бутун бир микроэкотизим йўқ бўлади. Боиси уларнинг бир қисми ёниш оқибатида талафот кўрса, яна бир қисми ёнғин оқибатида юзага келган ноқулай муҳитда йўқолиб кетади.

Баъзан эҳтиётсизлик туфайли юзага келадиган ёнғинлар ҳам экотизим учун катта хавф эканини унутмаслигимиз керак. Қуруқ барглар бир зумда ёниб кетиши ва вазият назоратдан чиқиши ҳолларининг олдини олиш чоралари ҳамиша диққат марказимизда бўлиши керак. Шу тарзда кўплаб хонадонлар ва бошқа ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинлар ҳамда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга эришиш мумкин.

 

Хазондан фойда олиш  мумкинми?

«Кўпчилик учун мавсумий муаммо бўлиб кўринган хазонлар масаласини оқилона бошқариш имкони мавжудми?» деган саволга мутахассислар қуйидагича жавоб беришган. «Хазонлар тупроқ учун энг фойдали табиий озуқадир».

Боиси, хазонлардан органик ўғит – компост тайёрлаш имкони бор. Компост тайёрлаш воситасида хазонлардан ажойиб органик ўғит олинади. Бундай биологик фаол элементларга бой таркибга эга бўлган ўғит тупроқ унумдорлигини бир неча баробар оширишга хизмат қилади. Хазон чириндиси билан табиий равишда тўйинтирилган тупроқ сабзавот, мевалар ва гулларнинг серҳосил ўсишини таъминлайди. Барглар билан мевали ва манзарали дарахтлар атрофини ёпиш (мулчалаш), тупроқ намлигини сақлайди, совуқда зарарланишдан ҳимоя қилади.

 

Экинлар учун ҳимоя

Барг қатлами тупроқни эрозиядан муҳофаза қилади, баҳорда тупроқни юмшатади, табиий азот манбаига айланади.

Бундан ташқари, баргларни майдалаб хавфсиз ортиқча харажатсиз табиий безак ёки ёқилғи маҳсулотлари сифатида ишлатиш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, хазонларга чиқинди эмас, фойдали ресурс сифатида баҳо бериб, ушбу табиий неъматга ҳам қарашларимизни ўзгартиришимиз зарур. Уни ёқиб, ҳавони ва инсонларни заҳарламасдан, тупроқ ва табиат учун қайта ишлаб, фойдали ашёга айлантириш ҳар биримизнинг масъулиятимиздир.

Асло унутмаслигимиз зарур, табиатга эътибор – келажакка меҳрдир!

 

Азизбек АКБАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔74

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар