Кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари халқимизнинг қадимий ва эзгу анъаналаридан бири. Бундай тадбирлар ёшлар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик ҳамда маҳалла, оила ва Ватан олдидаги масъулиятни чуқур англаш кўникмаларини шакллантиради.
Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят ва туман кенгашлари томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида навбатдаги кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
Тадбир туман ҳудудидаги «Ёшлар сайилгоҳи»да ўтказилди. Акция давомида Бухоро иқлимига мос 300 дан ортиқ қайрағоч, садақайрағоч, япон сафораси, каталпа каби манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Шунингдек, ёшларга кўчатларни парваришлаш, экиш технологиялари ҳамда воҳа иқлимига мос дарахт турларининг хусусиятлари ҳақида амалий тушунчалар берилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил