Даромад манбаи      Бош саҳифа

ҚЎЛИ ГУЛДИР ЎЗБЕК АЁЛИН

Миллий ҳунармандчилигимиз ҳақида гап кетганда, каштачиликни алоҳида ­эътироф этиш жоиз.

ҚЎЛИ ГУЛДИР ЎЗБЕК АЁЛИН

Бугунги кунда чеварларимиз томонидан тикилаётган миллий каштачилик намуналари либосларда, уй жиҳозларида намоён бўлмоқда. Ўз ҳунари ортидан яхшигина даромад топаётганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Китоблик чевар Нодира Жумаева тикаётган маҳсулотлари ўзимизнинг бозорларда анча харидоргир. Шунингдек, миллий каштачилик асосида безатилган либослар, сумкачалар, бош кийим ва рўмоллар юртимизга ташриф буюрган чет элликларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.

Нодира 2007 йилдан бошлаб миллий каштачилик ва попурчилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Тадбиркор сифатида ҳозирга қадар 20 га яқин ёшни иш билан таъминлаган, 30 дан ортиқ шогирд чиқарди. Цехда бугун 20 турга яқин маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Қизлар тикаётган сўзана, дўппи, аёллар ва болалар сумкалари, ёстиқлар, қизлар учун либослар, эркаклар костюмлари ўзининг бежиримлиги билан ажралиб туради.

— Тикаётган маҳсулотларимизни асосан саёҳатчилар кўп ташриф буюрадиган масканларга, савдо уйларига топширамиз, — дейди тадбиркор Нодира ЖУМАЕВА. — Бозорлар ва аҳоли учун ҳам буюртма асосида маҳсулот етказиб беряпмиз. Кашталаримизда турли гуллар акс этган: қалампир, бодом, анор, қуёш, чархпалак ва ҳоказо. Попурчиликда эса асосан, занжир чокдан фойдаланамиз. Маҳсулотларим билан турли халқаро кўргазмалар, танловларда қатнашиб, юқори ўринларни қўлга киритаётганим истиқлолнинг менга берган имкониятлари туфайли деб биламан.

Нодира «Қўли гулдир ўзбек аёлин», «Дўппи тикдим ипаклари тиллодан…», «Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам», «Мустақил юрт ҳунармандлари» каби кўплаб республика миқёсдаги танлов, кўргазмаларда қатнашиб, юқори натижаларга эришди. Шунингдек, у «Менинг бизнес ғоям» танловида ғолиб бўлиб, 10 миллион сўмлик имтиёзли кредитни қўлга киритди. Унга иккита тикув машинаси ва хомашё маҳсулотларини сотиб олди. Келгусида ёш тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш ниятида.

Соҳиба СУЮНОВА




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔110

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔197

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔377

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 110    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 197    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 377    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 564    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 640    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар