Даромад манбаи      Бош саҳифа

КОРРУПЦИЯ ЙЎҚОЛСА, ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНАДИ

Ишбилармон кишини ҳамма қўллаб-қувватлайди, оёққа туриб олиб, ривожланишига кўмаклашади. Бу бежиз эмас. Сабаби, ишнинг кўзини биладиган одам ўзининг ҳам, оиласининг ҳам, эл-юртнинг ҳам фаровонлигига фойда келтиради. 

КОРРУПЦИЯ ЙЎҚОЛСА, ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНАДИ

2016 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниши халқимизнинг ана шу азалий ҳаёт қаричининг амалдаги ёрқин мисоли бўлди.

Айнан мана шу фармонда тегишли мутасадди вазирлик ва идораларга қисқа муддатда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига асосан жорий йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

Хўш, шу ўринда савол туғилади: Ўзбекистонда шу вақтгача коррупцияга қарши курашиш борасида бирор ҳаракат ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган эдими?

Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунларданоқ Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти раҳнамолигида коррупцияга қарши курашиш борасида кескин чоралар кўрила бошланди. Бу Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, кодекслари ва бошқа бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли нормалар сифатида акс эттирилган. Бундан ташқари, мазкур йўналишдаги ислоҳотларни амалга ошириш давомида миллий қонунчилигимизга халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини сингдириш масаласига алоҳида эътибор берилди.

Мамлакатимизда сўнгги вақтларда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, Божхона ва Бюджет кодекслари (янги таҳрирда), «Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидан.

Бундан ташқари, бугунги кунда иқтисодиётни эркинлаштириш, ишчанлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, давлат харидлари механизмларини такомиллаштириш, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлашга доир бир қатор чора-тадбирлар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

Хўш, шундай экан, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг тарихий аҳамияти нимада? 

Шу кунгача қабул қилинган кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупцияга қарши нормалар акс эттирилганига қарамасдан, бу борадаги муносабатлар ягона бир ҳужжатда акс эттирилмаган эди. Мазкур қонун лойиҳасининг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, қонуннинг вазифалари эса фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини, давлат ва жамият институтларининг самарали ҳамда барқарор фаолият кўрсатишини таъминлашдан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, бундай ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, оқибатларини, шунингдек, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишдан иборатдир.

Қонун лойиҳасига эътибор қаратадиган бўлсак, авваламбор, у хорижий давлатлар илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилгани, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда уларнинг ваколатлари, бу соҳада фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг тузилиши белгилаб қўйилмоқда.

Қонун лойиҳасида коррупцияга қарши курашиш борасида давлат органлари билан бир вақтда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар ҳам кенг иштирок этиши алоҳида нормаларда акс эттирилмоқда. Ушбу қонун қабул қилиниши билан, аввало, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни янада мустаҳкамланади, фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончи ортади.

Дилмурод САЪДУЛЛАЕВ, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔123

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 123    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар