Сўнгги ўн йил ичида иқлим муаммолари билан боғлиқ экстремал об-ҳаво ҳодисалари дунё бўйлаб 250 миллион кишини уйини тарк этишга мажбур қилди. Бу ҳақда БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги (UNHCR)нинг янги ҳисоботида маълум қилинди.
«Чиқиш йўқ II: Янги босқич» номли ҳисоботда айтилишича, тошқин, бўрон, қурғоқчилик ва жазирама иссиқ озиқ-овқат ҳамда сув танқислигини кучайтириб, экотизимларга зарар етказмоқда, оқибатда одамлар яшаш жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлмоқда.
Сўнгги ўн йилда иқлим билан боғлиқ офатлар туфайли кўчишга мажбур бўлганлар сони 250 миллионга етган – бу кунига ўртача 70 минг кишини ташкил этади. 2023 йилда бу кўрсаткич ўртача даражадан 10 фоизга юқори бўлган. 2025 йил июнь ҳолатига кўра, бутун дунёда 117 миллион киши уруш ва можаролар сабаб уйини тарк этган. Уларнинг 86 миллиони юқори иқлим хавфи мавжуд давлатларда яшамоқда.
БМТ маълумотига кўра, Кения, Эфиопия ва Руандадаги қочқинлар лагерлари ҳарорат кўтарилиб, тартибсиз ёмғир ёғиши туфайли қийин шароитларга тушиб қолган. Иордания ва Покистонда жазирама иссиқ, Бангладешда эса тошқин кўп қайд этилмоқда. Замбияда қурғоқчилик фавқулодда ҳолат эълон қилинишига олиб келган. Бундан ташқари, Бразилия, Бурунди, Камерун, Чад, Мали, Нигер, Нигерия ва Жанубий Суданда ҳам кучли сув тошқини кузатилган. Биргина 2024 йилнинг ўзида БМТ эълон қилган фавқулодда ҳолатларнинг учдан бири табиий офатлар сабаб юзага келган.
БМТ қочқинлар бўйича олий комиссари Филипп Гранди янги ҳисоботдаги маълумотлар икки йил аввалгисидан ҳам хавотирли эканини билдирган.
«Қочқинлар, ўз юртида кўчирилганлар ва уйсиз қолганлар иқлим муаммоларидан энг кўп азият чекмоқда», деган у.
Унинг сўзларига кўра, кўплаб қочқинлар яшайдиган ҳудудларда экстремал иссиқликдан ҳимоя қилувчи инфратузилма йўқ, бу эса соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔30
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил