Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Яшил» тараққиётда навбатдаги қадам

Осойишталик ва фаровонлик инсонга ўз ҳаётидан, турмуш тарзидан, қилаётган ишидан қониқиш, ҳузур-ҳаловат топиш имконини беради. Бундай пайтда қилинган ишларни сарҳисоб этиш ҳамда истиқболдаги катта марраларни белгилаб олиш халқимизда анъана даражасига етган.

«Яшил»  тараққиётда навбатдаги қадам

Халқимиз куни кеча худди шундай муҳим бир жараённинг гувоҳи бўлди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва бутун халқимизга Мурожаатномаси Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида амалга оширилаётган улкан ишларга холис назар, келгуси марралар сари мустаҳкам пойдевор бўлди. Юртимиздаги бирор бир хонадон йўқки, бу Мурожаатнома кириб бормаган, бирор бир юртдошимиз йўқки, тафаккурида мамлакатимиз раҳбари айтган сўзлар акс-садо бермаган бўлса. Чунки бу Мурожаатнома бундан тўққиз йил муқаддам Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида бошланган улкан ислоҳотлар нақадар тўғри эканини яна бир бор исботлади. Халқимиз эрта ёки узоқ келажакда эмас, бугун яхши яшаши учун, инсон қадри учун бошланган улкан саъй-ҳаракатларнинг дастлабки натижалари, халқимиз ҳаётидаги инъикоси бўлди бу тарихий ҳужжат.

Президентимиз Мурожаатномаси барчамизда катта таассурот қолдирди. Унда жорий йилда қўлга киритилган энг муҳим кўрсаткичлар, Янги Ўзбекистоннинг дунё миқёсида эътироф этилаётган жадал ислоҳотлари хусусида тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, яқин истиқболда олдимизда турган долзарб масалаларга аҳамият қаратилди.

Экологик барқарорликни таъминлаш борасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган давлат сиёсати бугун ҳар бир юртдошимизга яхши маълум. Бугун экологик хавфсизлик аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари сирасидан мустаҳкам ўрин эгаллаганини баралла айтишимиз керак.

Тан олайлик, яқин йилларгача ҳам экология жуда қуйи масалалар қаторида турар эди. Атроф-муҳит учун, она табиатимиз эртаси учун фақат кам сонли фаолларгина жон куйдирарди. Баъзи раҳбарлар экологияга ортиқча бир масаладек қарагани ҳам аччиқ ҳақиқат. Аммо бугун вазият буткул ўзгарди.

Табиатнинг овозига биринчилардан бўлиб қулоқ тутган, халқимиз мусаффо ҳавода, тоза атроф-муҳитда яшаши, келажак авлодларга биздан тоза замин қолиши шартлигини олдимизга вазифа сифатида қўйган инсон давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бўлди.

Халқимизнинг мусаффо табиатда яшаши, Ўзбекистон тараққиёти яшил стратегияга асосланиши зарурлигини исботлаб берди давлатимиз раҳбари. Бугун экология ҳаётий заруратимизга айланган бир вақтда бу йўл нақадар тўғри бўлганига ҳаммамиз гувоҳмиз.

Президентимиз йўллаган Мурожаатноманинг бешинчи муҳим йўналиши ҳам бунинг исботидир. Бу йўналишда экологик мувозанатни таъминлаш, «яшил» энергетика ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласига алоҳида урғу берилди. Мамлакатимизнинг навбатдаги ривожланиш босқичида бу борада амалга оширишимиз зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Кўп йиллар давомида атмосфера ҳавосига чиқаётган заҳарлар, сув ресурсларидан хўжасизларча фойдаланиш оқибатида йиғилиб келаётган муаммолар сўнгги вақтларда ўзининг аччиқ «мева»сини кўрсатганидан ҳаммамиз қаттиқ ташвишланиб қолдик. Бу борада ҳам давлатимиз раҳбари томонидан тезкор реакция билдирилди. Пойтахт атмосфераси билан боғлиқ экологик жараёнларни тартибга солиш борасидаги кескин ва ўз ўрнида қўлланган амалий чора-тадбирлар халқимизнинг кўнглидаги иш бўлди. Натижада аҳоли саломатлигини таъминлаш, ўсимлик ва ҳайвонот оламини асраб-авайлаш, ҳар бир тирик организм учун етарли муҳит яратиш борасида самарали ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Мурожаатномада алоҳида таъкидланган яна бир масала – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган, кўмир ва газда иситиладиган қарийб 2 мингта иссиқхонанинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришдир. Энди фильтрсиз кўмирда ишлайдиган қозонхоналардан босқичма-босқич воз кечилади. Иссиқхоналар пойтахт атрофидан кўчирилиб, ҳамма жойда марказлашган қозонхоналар орқали иситиш йўлга қўйилиши атмосфера мусаффолигини таъминлашда муҳим омил вазифасини ўтайди. Бу ташаббус кўпчиликни ўйлантириб келаётган долзарб масалага муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Йирик корхоналарга фильтр, тозалаш иншооти ва ҳавога чиқариладиган зарарли моддалар ташланмаларини мониторинг қилиш станцияси ўрнатиш учун 100 миллион долларлик кредит линияси очилиши назарда тутилган. Бу халқимиз учун айни муддао бўлади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракцияси депутатлари билан   ҳудудларда бўлиб, мавжуд вазиятни ўрганганимизда атмосферага катта миқдордаги ташламалар замонавий талабларга жавоб бера оладиган фильтрлаш тизимининг ишга туширилмагани билан боғлиқ эканига кўп бор гувоҳ бўлдик. Ишлаб чиқариш субъектлари талаб даражасидаги фильтрлаш тизимини ўрнатиш учун етарли моддий имкониятга эга эмаслиги бир қатор муаммоларга сабаб бўлиб келаётгани ҳам ҳақиқат. Шу долзарб масала бевосита давлат ислоҳоти туфайли ўзининг муносиб ечимини топаётгани барчамиз учун катта ҳодисадир.

Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш муаммоси бутун дунёда тобора долзарб бўлиб бормоқда. Шу боис сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш тадбирлари келгуси йилда ҳам диққат марказида бўлиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бунинг учун 2026 йилда жами 3 триллион 300 миллиард сўм йўналтирилиши соҳага катта эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Қишлоқ хўжалиги экинлари учун ишлатиладиган сувни исроф қилмаслик мақсадида 1 минг 300 километр йирик магистраль каналлар бетон билан қоп­ланиши йилига 500 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш имконини бермоқда.

Бундан ташқари, жойлардаги очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниши, каналларни ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича катта лойиҳалар бошланаётгани Ўзбекистон минтақада биринчилардан бўлиб сувдан оқилона фойдаланишни давлат сиёсати даражасига олиб чиққанидан далолат беради.

Пойтахтимиз, вилоят марказлари ва шаҳарларда «яшил» ҳудудларни кўпайтириш учун суғориш, дренаж тизимларини қайта тиклаш учун 160 миллион долларлик катта дастур доирасида Тошкент шаҳрида 150 километр ёпиқ дренаж тизими барпо этилиши, 197 километр канал ва коллекторлар таъмирланиши, 63 километр янги каналлар барпо қилиниб, шаҳарда салқин микроиқлим яратилиши ана шу сиёсатнинг навбатдаги самараси бўлади.

Шунингдек, экологик тоза қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида 200 гектардан кам бўлмаган агрокластерлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Ушбу кластерлар таркибига кириш истагида бўлган иссиқхоналар учун махсус субсидиялар ажратилиши белгиланди. Бу эса «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириб, атроф-муҳитни асраш билан бирга, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Таъкидлаб ўтилган яна бир муҳим жиҳат яшил ҳудудларни кенгайтириш билан боғлиқ бўлди. Халқимиз ҳаётидан тобора чуқур ўрин эгаллаб бораётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни янада юқори босқичга олиб чиқиш давр талаби бўлиб турибди. Шу боис, чанг-тўзонларнинг олдини олиш учун Сурхондарёда 10 минг гектар ва Сирдарёда 84 километрли яшил ҳудудлар барпо этилиши режалаштирилмоқда. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда жами 250 минг гектар, жумладан, Оролнинг қуриган тубида 115 минг гектар ерда дарахт ва буталар экилади. Ҳар бир ҳудудда ботаника ва дендрология боғлари ҳамда йигирматадан соя-салқин сайр кўчалари барпо қилиниши белгиланган. Бундай улкан ислоҳотларда Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳар бир аъзоси, экологияга бефарқ бўлмаган, табиатсевар халқимиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишларига ишонамиз.

Бугунимиз ва эртанги кунимизни техника ва технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса­, автотранспорт воситалари бугун ҳаётимиздан мус­таҳкам ўрин эгаллаган. Аммо у билан боғлиқ экологик муаммолар юзага келаётгани ҳам ҳеч кимга янгилик эмас. Айниқса, катта шаҳарларимизда автомобиллар ҳаракатини экологик хавфсиз тарзда йўлга қўйишга қаратилган ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Галдаги вазифаларимиз эса, экологик тоза автомобилларни кўпайтириш, уларга кам фоизли автокредитлар ажратиш бўлмоқда. Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилиши, ерларни аукциондан 2 карра арзон нархда сотиб олиш имконияти яратилиши ҳам шаҳарларимизда экологик тоза транспорт воситалари жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасидан келиб чиқиб фракциямиз ва партиямиз олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олдик.

Аввало, Мурожаатнома мазмун-моҳиятини сайловчиларга, партия фаолларига, барча қатламдаги электоратимизга етказмоқдамиз. Партиямиз бугун маҳаллагача етиб бораётган ислоҳотлар билан ҳамқадам бўлиб, ҳар бир депутатимиз, партия ходими маҳаллага чуқур кириб боради. «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили»дан кўзланган эзгу мақсадларни амалга оширишда фаол иштирокчи бўламиз. Шунинг учун маҳалла еттилиги билан ҳамкорликни янада кучайтирмоқдамиз. Сабаби, маҳалладаги муаммони ҳам, экологик масалаларни ҳам еттилик чуқур билади.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўймоқчимиз. Бу ҳар бир маҳалла, ҳар бир туман ва ҳар бир ҳудуд бўйича экологик муаммоларни ўрганиш ҳамда ечими бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган ҳар бир йўналиш халқ фаровонлиги, турмуш даражасининг ўсиши ҳамда хавфсизлик ва осойишталик учун зарур жиҳатлар ҳисобланади. Зотан, биз экологияга бефарқ бўлмаган жамият билан барқарор келажакни яратамиз. Давлатимиз раҳбари илгари сурган юқоридаги ташаб­буслар Ўзбекис­тоннинг экологик хавфсиз, соғлом ва яшил келажагини барпо этишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил»  тараққиётда навбатдаги қадам

«Яшил» тараққиётда навбатдаги қадам

🕔17:11, 08.01.2026 ✔16

Осойишталик ва фаровонлик инсонга ўз ҳаётидан, турмуш тарзидан, қилаётган ишидан қониқиш, ҳузур-ҳаловат топиш имконини беради. Бундай пайтда қилинган ишларни сарҳисоб этиш ҳамда истиқболдаги катта марраларни белгилаб олиш халқимизда анъана даражасига етган.

Батафсил
«Ўзбекистон –  2030»  стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

🕔17:07, 08.01.2026 ✔16

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётгани, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

Батафсил
Марказий Осиёдаги  пойтахт-шаҳарлар  сув  инқирози  хавфи остида –  экспертлар

Марказий Осиёдаги пойтахт-шаҳарлар сув инқирози хавфи остида – экспертлар

🕔09:30, 19.12.2025 ✔251

Марказий Осиё сув танқислиги чегарасига кескин яқинлашмоқда. Минтақанинг йирик шаҳарларини бу чегара ортида бугун Эрон пойтахти Теҳронда кузатилаётганга ўхшаш инқироз кутиши мумкин. Бу ҳақдаги мақола «Nightingale» сайтида эълон қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Яшил»  тараққиётда навбатдаги қадам

    «Яшил» тараққиётда навбатдаги қадам

    Осойишталик ва фаровонлик инсонга ўз ҳаётидан, турмуш тарзидан, қилаётган ишидан қониқиш, ҳузур-ҳаловат топиш имконини беради. Бундай пайтда қилинган ишларни сарҳисоб этиш ҳамда истиқболдаги катта марраларни белгилаб олиш халқимизда анъана даражасига етган.

    ✔ 16    🕔 17:11, 08.01.2026
  • «Ўзбекистон –  2030»  стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

    «Ўзбекистон – 2030» стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётгани, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

    ✔ 16    🕔 17:07, 08.01.2026
  • Марказий Осиёдаги  пойтахт-шаҳарлар  сув  инқирози  хавфи остида –  экспертлар

    Марказий Осиёдаги пойтахт-шаҳарлар сув инқирози хавфи остида – экспертлар

    Марказий Осиё сув танқислиги чегарасига кескин яқинлашмоқда. Минтақанинг йирик шаҳарларини бу чегара ортида бугун Эрон пойтахти Теҳронда кузатилаётганга ўхшаш инқироз кутиши мумкин. Бу ҳақдаги мақола «Nightingale» сайтида эълон қилинди.

    ✔ 251    🕔 09:30, 19.12.2025
  • Долзарб муаммоларга  ечим  депутатлар иштирокида топилмоқда

    Долзарб муаммоларга ечим депутатлар иштирокида топилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда аҳоли билан мулоқот қилиши, муаммоларини ўрганиши ва тизимли ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда халқ манфаати ва фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

    ✔ 314    🕔 16:39, 11.12.2025
  • Атроф-муҳит ҳолатидан  одамлар  рози бўлиши керак

    Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак

    Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

    ✔ 396    🕔 11:04, 04.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар