Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари томонидан биологик асосда олинган кўп қатламли графен яратилди. Шунингдек, ушбу материал асосида сувни тозалашга мўлжалланган Water-Тоl номли фильтр-пресс қурилмасининг лаборатория намунаси ишлаб чиқилди.
Сўнгги йилларда графен, углерод нанотрубкалари, фуллеренлар ва графен оксиди каби углерод асосидаги материаллар кенг тадқиқ этилмоқда. Улар юқори мустаҳкамлик ва ўзига хос физик-кимёвий хусусиятларга эга бўлса-да, айрим ҳолларда ишлаб чиқариш жараёнида заҳарли моддалар қўлланилгани сабабли тиббиётда фойдаланиш чекланган.
Фанлар академияси олимлари томонидан яратилган кўп қатламли графен эса биологик жиҳатдан хавфсиз ҳисобланади. Тадқиқотлар натижаларига кўра, ушбу нанокарбон материали инсон тўқималарига салбий таъсир кўрсатмайди, яраларнинг битиш жараёнини тезлаштиради ҳамда бактерия, вирус ва замбуруғларга қарши фаолликка эга. Шунингдек, ҳужайра ва тўқималарнинг тикланишини рағбатлантириши аниқланган.
Мутахассислар кўп қатламли графенни биомос, яъни инсон организми билан мос келувчи янги авлод материали сифатида баҳоламоқда. У тиббиётда яраларни даволаш ва антибактериал қопламалар яратишда, фармацевтикада дори воситаларини етказиб берувчи ташувчи сифатида, саноатда эса мустаҳкам ва чидамли материаллар ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин.
Бундан ташқари, мазкур материал сув ва ҳавони тозалаш, зарарли моддалар ҳамда радионуклидларни ютиб олишда юқори самарадорликка эга экани қайд этилмоқда.
Олимлар таъкидлашича, кўп қатламли графен амалдаги графен оксидидан фарқли равишда таркибида кислородли гуруҳларни сақламайди. Шу боис у тиббиёт ва экология соҳалари учун хавфсиз бўлиб, истиқболли инновацион материаллар қаторига киритилмоқда.
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил