Иқлим      Бош саҳифа

Ҳавони ифлослантирувчи 87 та корхона Тошкентдан кўчирилади Яқинда атмосфера 226,7 тонна заҳардан халос бўлади

Тошкентда босқичма-босқич пойтахт ташқарисига кўчирилиши керак бўлган экологик хавфли ва энергия талаб қиладиган ишлаб чиқариш корхоналари рўйхати белгиланди. Рўйхатга 87 та шундай корхона киритилган, дея хабар берди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси.

Ҳавони ифлослантирувчи  87 та  корхона  Тошкентдан кўчирилади    Яқинда атмосфера  226,7 тонна заҳардан халос бўлади

Аввалроқ, ўтган йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида асбест ва цемент, шлам ва шлаклар ишлаб чиқариш, терини ошлаш, паррандачилик фабрикалари, юқори самарали чанг ва газ тозалаш қурилмалари билан жиҳозланмасдан ҳар қандай турдаги кўмирни ёқиш, қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган шиша билан ишлаш, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш, хавфлилик даражаси бўйича I ва II синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари каби йўналишлар бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланган эди.

Пойтахтда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича махсус комиссиянинг хабар беришича, Янгиҳаёт туманидаги саноат зонасида жойлашган ҳамда иккиламчи рангли металларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришга ихтисос­лашган «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонаси ана шундай корхоналарнинг биринчиларидан бўлади.

Завод экологик хавфлилик бўйича I тоифадаги объектлар сирасига киради. У Жиззах вилоятидаги эркин иқтисодий зонага кўчирилади.

Октябрь ойида корхонага ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди ва экологик зарар етказгани учун 18 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда компенсация ҳисобланган. Компенсация тўловлари бўйича берилган имтиёзлар ҳисобига эскирган (1970 йиллардаги) ва экологик жиҳатдан зарарли бўлган эритиш печлари утилизация қилинади ҳамда корхона ўз фаолиятини «замонавий экологик талаб­ларга тўлиқ жавоб берадиган, технологик жиҳатдан мукаммалроқ ускуналарда» давом эттиради.

Фақатгина ушбу корхонанинг кўчирилиши билан атмосферага йилига ўртача 226,7 тоннага яқин ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олиниши кутилмоқда, деб қайд этди қўмита.




Ўхшаш мақолалар

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

🕔15:01, 11.06.2026 ✔75

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Батафсил
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔87

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔89

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар