Табиат      Бош саҳифа

Темирйўл чиптаси ва дарахт кўчати

Илёс САФАРОВ, журналист:

Туркияда амал қиладиган жуда қизиқ ва фойдали ташаббус бор.

Темирйўл чиптаси ва  дарахт кўчати

Ҳар бир йўловчи темир йўл чиптаси учун тўлов қилганда, шу тўлов эвазига бир туп дарахт экилади. Энг муҳими – бу ҳақдаги маълумотнома йўловчининг ўзига ҳам юборилади.

Тасаввур қилинг: ҳар куни минглаб йўловчилар, демак, ҳар куни минглаб дарахт.

Ҳа, Туркия уч томондан денгизлар билан ўралган мамлакат. Лекин унинг яшиллигида ана шундай оддий, лекин тизимли ташаббусларнинг ҳам ўрни беқиёс, назаримда.

Хўш, бизда-чи?

Ўзбекистонда ҳам «Яшил макон» лойиҳаси бор. Бу жуда яхши. Аммо икки йил ичида темир йўл чипталари нархини деярли тўрт баробарга ошириб, бунга на асосли изоҳ, на аниқ ҳисобот берадиган, «нарх оширилди» деган қуруқ хабарни одамларнинг бетига ургандек чиқариб қўйиш билан кифояланадиган «Ўзбекис­тон темир йўллари» компанияси бундай ташаббуслардан бирор масъулият, виждон оғирлигини ҳис қилармикин?

Нарх ошириш энг осон йўл.

Лекин жамият ишончини қозониш, оширилган нархлар ортида ижтимоий фойда борлигини кўрсата олиш энди бу бошқа масала.

Нега бизда ҳам масалан,

– ҳар бир чипта ортидан дарахт экиш мумкин эмас?

– йўловчи «менинг сафарим табиатга фойда келтирди» деган ҳисни нега ҳис қилолмаслиги керак?

– оширилган нархлар ҳеч бўлмаганда яшиллик ривожи билан оқланиши, йўловчини бироз рози қилиши мумкин-ку, масалан?!

Постни икки мақсад билан ёзяпман:

Биринчидан, бу каби фойдали ташаббус­ларни кенг ёйиш ва оммалаштириш;

Иккинчидан эса, нарх оширишдан бош­қа «инновация»ни билмайдиган миллий компаниямизни ҳам ижтимоий масъулиятга чақириш.

Чунки ҳақиқий ривож – фақат тариф оширишда эмас, ёндашувда бўлади.

 

@haqiqatdailyos




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔74

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар