Иқлим      Бош саҳифа

Табиат жонкуярининг табиат қўйнидаги фожиаси

Германиялик велосипедчи Флориан Берг бир йилдан ортиқ вақт давомида бутун дунё бўйлаб велосипедда саёҳат қилиб, иқлим ўзгаришига қарши курашга даъват қилиб келган.

Табиат жонкуярининг  табиат қўйнидаги фожиаси

Cаёҳатнинг сўнгги босқичи Жанубий Америкада ўтган. Ўтган ҳафта охирида у Перунинг тоғли ҳудудларида, Уарас шаҳридан Пасторури музлигига йўл олган пайтда кучли момақалдироқ бўронига дуч келган.

Флориан чодирида паноҳ топиб, Перудаги Германия элчихонаси билан боғланган ва кучли бўрон сабабли чекка ҳудудда қолиб кетганини маълум қилган. Якшанба куни элчихона унинг GPS қурилмасидан сигнални аниқлай олмагач, хавотир сигнали берган.

Қутқарувчилар ёрдам сўраб, алоқа узилишидан бир неча соат олдин Флорианни кўрган маҳаллий чўпонларга мурожаат қилишган. Қидирув гуруҳи Флорианни велосипед жиҳозлари ёнида, далада тикланган чодир ичида жонсиз ҳолда топган ва унинг ўлимига чақмоқ уриши сабаб бўлганини тасдиқлаган.

Унинг вафотидан сўнг Перу расмийлари ёмғирли мавсумда баланд тоғли ҳудудларда пиёда ёки велосипедда саёҳат қилиш тақиқланиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилган.

NTK хабарига кўра, Флориан вафотидан икки кун аввал ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасида шундай ёзган эди:

«Бутун дунё бўйлаб бир йиллик велосипед сафари менга битта ҳақиқатни яққол кўрсатди: дунё тез ўзгаряпти. Иссиқ, қурғоқчилик, нозик экотизимлар, умидини йўқотмаган одамлар. Иқлим инқирози мавҳум тушунча эмас – у яққол, шахсий ва зудлик билан чоралар кўришни талаб қилади».




Ўхшаш мақолалар

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

🕔15:01, 11.06.2026 ✔75

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Батафсил
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔87

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔89

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар